• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Боламни бўйнидан ушлаб силкита бошлади». Собиқ ИИББ ходими машинада 2 ёшли болани уриб юборган ҳодиса тафсилотлари

    24 август куни тахминан соат 01:10 да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида Cobalt автомобили ҳайдовчиси пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида 2,5 ёшли бола тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Болакай 24 август кечаси касалхонада вафот этган. «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт йўлларида» дастури ҳалок бўлган боланинг онаси билан суҳбатлашиб, йўл-транспорт ҳодисаси нима сабабдан юзага келганига ойдинлик киритди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни онамнинг мазаси бўлмади, юраклари икки марта операция бўлган. Катта ўғлимни ухлатиб, кичкинам ухламагани учун ўзим билан олиб чиқиб кетдим. Дорихонага бордик, қайтаётганимизда ўғлим музқаймоқ олиб беришимни илтимос қилди, майли деб пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган эдик. Ҳар икки тарафда ҳам машина йўқ эди.

    Кейин бирданига фара ёнди. Машина катта тезликда учиб келаётганди. Биз бу пайт йўлнинг деярли ўртасига етиб қолгандик. Боламга «Темур, чоп!» деб айтиб, қўлидан қаттиқ ушлаб олдим. ‘Ҳай’ деганимни биламан, машина келиб урди…», — дейди жабрланувчи аёл.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Катта тезликда ҳаракатланиб келган Cobalt на йўл белгисига, на пиёдалар ўтиш жойига ва на йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдага эътибор берган.

    Юнусобод тумани ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Бахтиёр Ғиёсовнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи Тоҳир Афзалов ўзининг Cobalt машинасини Аҳмад Дониш кўчаси тарафдан Юнусота кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган икки кишини уриб юборган.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    «Урганда фақат мени урди, деб ўйладим. Болам ўнг тарафимда эди. Қўрққанимдан тез туриб кетдим, ‘Болам, мен яхшиман, қўрқмагин’, десам болам йўқ… Кейин қидиришга тушдим. Қарасам, болам йўлнинг нариги бетида… Айтишларича, бола 45 метрга учиб кетган. Кўзларини юмиб, қўлларини чўзган ҳолда ётганди», — дейди она.

    Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБга йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан Жиноят кодексининг 266-модда 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    «Жон ҳолатда ёрдам беринглар, деб бақирдим, боламнинг олдига югуриб борсам, ҳушсиз экан. Кўзлари юмуқ, лекин хириллаб нафас олаётганди. Уриб юборган одам уни қўлига олдида менга қараб: ‘Ўчир чакагингни, ўчир!’, деб бақиришга тушди. ‘Нега ўчираман, боламни нима қилиб қўйдинг?’ десам, хириллаётган боламни бўйнидан силкитиб ташлади. Болани бер менга десам, ‘Йўқол, йўқол, бермайман сенга болани!’, дейди. Болам ўзига келмаётганди, оғзидан қон чиқаётганди…», — дейди она.

    Таъкидланишича, йўл бўйидаги дўконлардан бирининг сотувчиси ёрдамга етиб келган.

    «Машинасига ўтирдик, уриб юборган ҳайдовчи боламни олиб олдига, мен эса орқага ўтирдим. Боламни бошидан силасам, ўнг тарафидаги суяги чиқиб қолган, оғзидан қон келяпти. Эркак эса боланинг даҳанида ушлаб силкитиб ‘турсанг-чи’ деб ётибди», — дейди аёл.

    Жабрланувчи Гавҳар Юсуфхўжаеванинг сўзларига кўра, ЙТҲ содир этган эркак маст ҳолатда бўлган: «Ўзим тиббиёт ходимиман, қорачиқлари жуда кенгайган, агрессив эди. 5-сонли касалхонага олиб боришга ёрдам берган болани ҳам уриб кетди».

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    «Воқеа жойига етиб келганимда, улар кетиб бўлишган экан. Уларнинг ортидан шифохонага бордим. Аёлимнинг тириклигини кўриб, болага ҳам ҳеч нима қилмаган, жиддий жароҳат бўлмаса керак, деб ўйладим. Аммо кўплаб шифокорлар операция хонасига кириб кетишганини кўрдик…», — дейди марҳумнинг отаси Евгений Чеховский.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Шифокорлар жабрланувчи болани 16-сонли шаҳар касалхонасига (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази) олиб бориш учун махсус тез ёрдам машинасини чақирган. Темурнинг ота-онаси эса таксида улар ортидан ҳаракатланган. Касалхонага яқинлашганида тез ёрдам машинаси тезликни янада оширган. Маълум бўлишича, бу вақтда боланинг юраги тўхтаб қолган.

    Отанинг сўзларига кўра, 16-сонли касалхона шифокорлар боланинг боши худди тарвуз каби шикастлангани ва унинг омон қолиш эҳтимоллиги бир фоизга ҳам тенг эмаслигини айтган. Бош чаноқ устидан 18 сантиметр тери олиб ташланган. Чаноқ шу қадар шикастланганидан қонталаш бўлиб қолган.

    Операция 4,5-5 соат давом этган. Соат 05:55 да Темур кома ҳолатидан чиқмасдан вафот этган.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Темур Чеховский вафот этгани сабаб қўзғатилган жиноят иши Жиноят кодексининг 266-модда 1-қисмидан 2-қисмига қайта малакаланган ҳамда шу куннинг ўзида ҳайдовчи Тоҳир Афзалов жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.

    «Авария 00:10 бўлган бўлса, бизни кўчада 5 соат ушлаб ўтиришди. Ҳайдовчи йўлнинг нариги бетида эди. Ўзига ўхшаган ЙПХ ходимлари келиб, у билан қучоқлашиб, ўпишиб кўришди. Қайнағам улардан нега экспертизага олиб боришмаётганини сўради. Аварияни содир этган эркак мен ўзим ‘мелиса’ман, ўзим ГАИ ходимиман, деган. Гувоҳномасидан кўришларича, у сержант экан», — дейди Гавҳар Юсуфхўжаева.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Олег Ляховский исмли гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, соат 05:00 ларда авария сабабчисини экспертизага олиб боришган. Гувоҳ ҳам улар билан бирга бўлган. Ҳайдовчидан ҳеч қандай қон намуналари олинмаган, фақатгина махсус трубкага пуфлаган. Шундай бўлса-да, ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлгани тасдиқланган.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ҳайдовчи ўша куни транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги аниқланган. У тергов вақтида ҳам машинага ўтиришдан олдин спиртли ичимлик ичганини тан олган.

    «Нима сабабдан биз ишонган ЙПХ ходимларимиз бу одамни 20 августда ишдан бўшатилган деб беряпти? Ҳалокат 24 августда содир бўлган. Яна қариндошлари келиб кечирим сўрашди, уни ҳайвондан баттар бўлишини, ҳар куни ичишини айтишди», — дейди жабрланувчи аёл.

    Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Ирина Сайфуддинова мазкур ҳолатга изоҳ берган:

    «Хизматда бўшаш жараёни шундайки, формани ва хизмат гувоҳномасини тезда топшириш керак. Лекин, афтидан, форма унда қанчадир вақт қолиб кетган. Балки, бу эски суратлардир. Сурат экспертизаси ўтказилмагани сабаб бу ҳақда бирор нима дейиш қийин…

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимидан юз ўгириб, уни эски сана билан хизматдан бўшатиб юборгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Бундай эмас. Июнь ойида бизда аттестация комиссияси ўтказилди ва ушбу комиссия Тоҳирхўжа исмли ходим (авария сабабчиси — таҳр.) 30 июнь куни уни ИИБ ходимлари сафидан бўшатиш бўйича хулоса берган. Ушбу хулоса асосида 20 август куни уни хизматдан бўшатиш ҳақида буйруққа имзо чекилган. У хизмат вақтида тез-тез ишга чиқмаганлиги, йиғилишларга келмаганлиги борасида кўп маротаба танбеҳлар олган».

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    26 август куни собиқ ЙПХ ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирги кунга қадар мазкур жиноят иши юзасидан бир қатор процессуал ва тергов ҳаракатлари олиб борилган, жумладан, ЙТҲ содир бўлган жойдаги камералардаги ёзувлар тегишли тартибда кўздан кечирилган. Бундан ташқари, жиноят процессининг барча иштирокчилари, хусусан, жабрланувчи ва унинг оила аъзолари сўроқ қилинган, тегишли гувоҳлар топилган. Тергов ҳаракатлари давомида Гавҳар Юсуфхўжаева ҳамда Темур Чеховскийнинг олган тан жароҳати, еткизиш механизми, оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган, шунингдек, транспорт воситасининг авария вақтидаги тезлигини аниқлаш мақсадида тергов-эксперименти ўтказилган.

    Евгений Чеховскийнинг айтишича, авария содир бўлган йўлнинг қисми светофор билан тартибга солинмагани учун бу ерда тез-тез йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб туради. Эркак шаҳар ҳокимиятининг реакциясини кутмасдан, «Ўзавтойўлбелги» корхонаси вакили Мирзаниёз Маҳмудовдан йўл чизиқларини янгилашда ёрдам беришни илтимос қилган. Бу ерда мавжуд бўлган йўл-йўл чизиқлар деярли ўчиб кетган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бундан ташқари, «Ўзавтойўлбелги» эркакка мазкур жойга ўрнатиш учун ёруғлик қайтарувчи «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгисини тақдим этган. Аввал бу жойда ёруғликни қайтарувчи элементлари бўлмаган эски услубдаги белги мавжуд бўлган.

    «Агар биз ўзимиз киришмаганимизда буни ҳеч ким қилмаган бўлар эди. На маҳалла, на туман ИИБ ходимлари ва на шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси — ҳеч ким бизга мурожаат қилмади, қандай ёрдам кераклигини сўрамади. Ҳеч ким келиб, белгини янгилашни хоҳламади. Реакция — нол », — дейди Евгений Чеховский.

    Энди вафот этган боланинг отаси Юнусота кўчасидаги яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси билан биргаликда светофор ўрнатиш учун имзо йиғмоқда.

    26.09.2020, 20:53   Изоҳ (0)   179199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган вилояти ҳокими фаолиятининг илк кунида коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналар билан танишди

    26.09.2020, 17:23

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров: «Наманган халқига таъзим қиламан»

    26.09.2020, 15:25

    Фарғона ва Андижон вилоятларини боғловчи Қува—Асака йўлидаги блокпостлар олиб ташланди

    26.09.2020, 14:23

    Ўзбекистондаги мактаблар ва олий таълим муассасаларида дарслар оралиғида жисмоний машқлар ўтказилади

    26.09.2020, 13:21

    Андижонда 39 грамм марихуанани 1 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    26.09.2020, 12:24

    Ўзбекистондаги давлат органлари ва ташкилотларида «Спорт тарғиботчиси» лавозими жорий этилади

    26.09.2020, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.