Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси Бадриддинхон Алимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Фото: Мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Марҳумнинг вафоти муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Усмонхон Алимовнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 11 июлида Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов, 12 декабрда эса яна бир укаси Султонхон Алимов вафот этганди.

Хабарда муфтийнинг укаси ўлимига нима сабаб бўлганига ойдинлик киритилмаган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани бош имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаев, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.