Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 3-турида «Атлетико» 27 сентябрь, якшанба куни «Гранада»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Диего Коста мадридликларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар бошқа гол бўлмади.
Иккинчи бўлимда дарвозалар олти бор ишғол этилди. «Атлетико» сафида дебют ўйинини ўтказган Луис Суарес дубль қайд этди. Мезбонларнинг қолган голларига Анхель Корреа, Жоау Феликс ва Маркос Льоренте муаллиф бўлди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Хорхе Молина киритди.
Шу тариқа «Атлетико» мавсумдаги илк ўйинида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг дастлабки икки турдаги ўйинлари қолдирилганди.
Ла Лига
3-тур баҳси
27 сентябрь, якшанба
«Атлетико» — «Гранада» 6:1
Голлар: 1:0 – 9 Диего Коста, 2:0 – 47 Корреа, 3:0 – 65 Жоау Феликс, 4:0 – 72 Льоренте, 5:0 – 85 Суарес, 5:1 – 87 Молина, 6:1 – 90+3 Суарес.«Атлетико»: Облак, Триппьер, Лоди, Савич, Фелипе, Сауль, Карраско (Томас, 71), Корреа (Витоло, 77), Коке (Лемар, 77), Жоау Феликс (Льоренте, 71), Диего Коста (Суарес, 70).
«Гранада»: Руй Сильва, Фулке, Вальехо, Диас, Дуарте (Херман Санчес, 84), Азиз, Кенеди (Соро, 60), Эррера (Вико, 71), Миля (Этеки, 71), Пуэртас (Мачис, 60), Молина.
Огоҳлантиришлар: Дуарте (15), Жоау Феликс (27), Сауль (59), Томас (74).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)