Совуқ кунлар учун устки кийим олишда унинг иссиқлиги ва қулайлиги шу билан бирга кўринишига ҳам эътибор бериш керак. Нима танлашни билмаётган аёл ва қизларга қуйидаги моделларга пул сарфламаслик тавсия қилинади.

Қавилган юпқа куртка

Фото: Cosmopolitan

Кўриниши капалак қуртини эсга соладиган куртка сизни янада тўлача кўрсатади. Бундай моделда елкалар, тос суяги аслидан кенгроқ кўринади. Яхшиси кенг бичимли қавилган куртка моделига эътиборингизни қаратинг.

Кўйлак бичимли куртка

Фото: Cosmopolitan

Кўйлак ва куртка бошқа-бошқа кийим ва уларни бирлаштиришнинг ҳожати йўқ. Агар сиз аёлларга хос латофатли кўрсатадиган устки кийим кийишни истасангиз унда «запах» бичимли узун пальтога эътиборингизни қаратинг.

Қопни эсга соладиган куртка

Фото: Cosmopolitan

Чиқиндилар солинадиган қора пакетга ўхшаш матодан тикилган куртка, исталган образни хунук кўринишига сабабчи бўлиши мумкин.

Ҳошияларига мўйна тикилган куртка

Фото: Cosmopolitan

Кўпгина аёл қизлар курткада мўйна бўлса, образ қимматроқ кўринади деб ўйлайди ва хато қилади. Чунки бундай моделлар арзон ва дидсиз кўринади. Қолаверса, мазкур қалин безак эгасини семизроқ кўринишига сабабчи бўлади.

Ялтироқ куртка

Ялтироқ кислота рангидаги курткалар ўтмишда қолди. Бундай эътиборни мажбурлаб жалб қиладиган моделларни гардеробга қўшиш тавсия қилинмайди.

Резинка белбоғли курткалар

Фото: Cosmopolitan

Образингизни дидсиз кўринишига сабабчи бўладиган яна бир модель — резинка белбоғли курткалар ҳисобланади. Агар сизни устки кийимда бел қисмига урғу бергингиз келса, унда танлов борасида белбоғли моделларда тўхталиш маслаҳат берилади.

Чарм куртканинг ёпишиб турадиган модели

Қадди-қоматга урғу берадиган мазкур модель бундан 10 йил аввал урфда бўлган, аммо ҳозир эмас. Бугунги кунда дизайнерлар бичим борасида асосий эътиборни қулайликка қаратган. Агар чарм куртка билан образингиз замонавий кўринишини истасангиз кенгроқ ва oversize бичимга эътиборингизни қаратинг.