«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
14:52, 25.09.2020 52978

Болливуд актёрлари Шоҳруҳ ва Салмон Хон ўртасидаги узоқ йиллик адоватга нима сабаб бўлган?

Болливуд қироли деб таъриф бериладиган Шоҳруҳ Хон киносаноатга қадам қўйганида Салмон Хон аллақачон мухлислар эътиборини қозонган эди. Улар биргаликда суратга тушган «Каран ва Аржун» фильми эса томошабинлар қалбидан жой олган. Бир вақтлар апоқ-чапоқ бўлган ижодкорлар бора-бора тескари бўлиб кетган.

Фото: Free Press Journal

Актёрлар авваллари яхши муносабатда бўлган, биргаликда лойиҳаларда ҳам иштирок этган. «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади», «Зор, интизор» фильмларида биргаликда суратга тушган.

Фото: «Яндекс Дзен»

2000 йилларнинг бошида Шоҳруҳ Хон, «Қирол Хон» деб эътироф этила бошлаган бир вақтда Салмон Хон ижодида кўтарилиш ва омадсизликлар кузатилган. Шунингдек, Айшвария билан муносабатлари тугагани ҳам унинг карьерасига таъсир қилмай қолмаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

2000 йилда Шоҳруҳ Хон ва Айшвария «Жўшқинлик» фильмида кейинроқ эса «Девдас» фильмида суратга тушган. Бу Салмон Хонни ғазаблантирган чунки у севгилиси Айшвария билан бирга суратга тушишни ва Болливуднинг энг олди жуфтлиги бўлишни истаган, аммо киностудиялардан бундай таклиф келиб тушмаган. Салмон Хон ва Айшвария биргаликда суратга тушган фильмлар унчалик муваффақиятга учрамагани сабаб, киносаноат вакилларини мазкур жуфтлик қизиқтирмаган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Қолаверса, «Йўл-йўлакай» фильми билан бўлган ҳодиса сабаб бошқа режиссёрлар ҳам Салмон ва Айшварияни бирга роль ижро қилиш учун таклиф қилмаган. Аслида мазкур фильмда бош қаҳрамон учун Айшвария таклиф қилинган бўлган. Лекин муносабатларига барҳам бергани учун Салмон Хон суратга олиш майдончасига келиб тўпалон қилган ва актрисани ўзи билан олиб кетган, шу боис бош роль учун Рани Мукержи таклиф қилинган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Шундан кейин Айшвария собиқ севгилиси ҳақида берган интервьюси эълон қилинган. Унда, актёр унинг карьераси орқага кетишига сабабчи бўлгани, дўқ-пўписа қилгани таъкидланган.

Фото: «Яндекс Дзен»

Бу вақтда Болливуд қироли Red Chillies продюсерлик марказини очган, янги лойиҳаларда иштирок этган ва асосийси ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса ва жанжалларга аралашмаган.

Бир неча йил давомида актёрлар ўртасидаги муносабат нейтрал бўлган. Аммо 2008 йилда Катрина Каифнинг туғилган кунида улар ёқалашиб кетган. Салмон Хон «ташаббуси» билан бўлган жанжал бир неча йил давомида сариқ матбуот учун мавзу бўлган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c