Америкадаги Bonhams аукциони орқали 1963 йилда ишлаб чиқарилган оқ Lincoln Continental кабриолети сотувга қўйилди. Мазкур автомобилда ўлимидан бир неча соат олдин АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ва унинг рафиқаси Жаклин ҳаракатланган, деб хабар беради Motor.

Фото: Bonhams

Оқ Lincoln Continental Жон Кеннеди ҳамда унинг рафиқасига 1963 йилнинг 21 ноябрида Форт-Уортга амалга оширган ташрифи вақтида тақдим этилган. Эртаси куни 35-президент айнан ушбу машинада Далласга йўл олган. Шундай қилиб, аукцион орқали сотувга қўйилган нусха Кеннеди тириклигида минган сўнгги автомобиль ҳисобланади.

Фото: Bonhams

Бой тарихга эга бўлишига қарамай 57 ёшли Lincoln ажойиб ҳолатда сақланган. Сотувчининг сўзларига кўра, автомобиль тўлиқ реставрация қилинган. Бироқ унда ҳаракатланишнинг иложи йўқ. Президент учун мўлжалланган Continental фақатгина коллекцияда сақлаш учун бўлиб, унинг умумий фойдаланиш йўлларида ҳаракатланишга рухсати йўқ.

Фото: Bonhams

Lincoln Continental капоти остидан 345 от кучига эга 7,6 литрли V8 бензин двигатели ўрин олган. Кабриолет агрегати уч поғонали автоматик узатмалар қутиси билан ишлайди. Модель салони қора чармдан ишланган. Аукцион уйи мутахассислари машинани 500 минг долларга баҳолаган.

Фото: Bonhams

Фото: Bonhams

Фото: Bonhams

Фото: Bonhams

Фото: Bonhams

Аввалроқ Жон Кеннедининг рафиқасига тегишли уй 65 миллион долларга сотилаётгани тўғрисида хабар берилганди.