Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона ЮНЕСКОнинг Таълим шаҳарлари глобал тармоғига қабул қилинди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги. Ушбу мақом ўқимишли шаҳарларни ривожлантириш воситалари ва стратегияларидан фойдаланиш, мутахассислар ва экспертлар билан мулоқот қилиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга имконини беради.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

Фарғона номзодини Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси тавсия этган. Уни рўйхатга қўшиш тўғрисидаги қарор 23 сентябрь куни Парижда эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, Фарғона ушбу кунда глобал ҳаракатга қўшилган Марказий Осиёдаги ягона шаҳар ҳисобанади. Шунингдек, Таълим шаҳарлари глобал тармоғига бундан ташқари 26 мамлакатдан 54 янги аъзо ҳам қабул қилинган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, мазкур шаҳарлар узлуксиз таълимнинг самарали сиёсати ва амалиёти инклюзив, хавфсиз, сифатли ва барқарор шаҳарларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаши ва ташкилотнинг 2030 йилга оид дастурига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини исботлаган. Янги аъзолар ЮНЕСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи таркибида мавжуд шаҳарлар умумий сонини 64 мамлакатда 230 тага етказган.

ЮНЕСКОнинг Узлуксиз таълим институти (UIL) тармоқ мувофиқлаштирувчиси сифатида тегишли мамлакатларда ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялар томонидан номзодлар берилгандан сўнг янги аъзоларни қабул қилади. Шаҳар ҳокими ва маъмуриятининг узлуксиз таълимга оид қатъий мажбурияти таълим шаҳрига айланишнинг асосий шартидир. ЮНЕСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи потенциал аъзолари ариза бериш жараёнида жамиятда барча учун узлуксиз таълим имкониятларини тақдим этиш бўйича аниқ тасаввурни намойиш этишлари керак. Янги қабул қилинган шаҳарлар ташкилот фаолиятида иштирок этишлари ва ўзларининг таълим шаҳарлари сифатида эришган ютуқларини акс эттирадиган икки йиллик ҳисоботни тайёрлашлари лозим.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди