Японияда «узунмушук» меми билан танилган Нобико исмли мушук вафот этди. Бу ҳақда унинг эгаси Twitter’да маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, юрак етишмовчилигидан азоб чекаётгам мушукнинг аҳволи тонгда ёмонлашган. У зудлик билан ветеринарга олиб борилганига қарамай, афсуски, қутқариб қолишнинг иложиси бўлмаган. Нобиконинг ёши 18 да эди.
Нобиконинг сурати 2006 йилда «2chan» форумида намойиш этилганидан сўнг интернетни забт этганди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари том маънода узунлиги 65 сантиметрни ташкил этган мушукни севиб қолди ва кўплаб мемларнинг қаҳрамонига айланди.
Шунингдек, Нобиконинг ўлими ҳақидаги хабар Twitter фойдаланувчиларини ҳам хафа қилди. Улар мушук эгасига ўз таъзиясини изҳор этди ва у билан энг яхши мемларни ёдга олди.
🙁😟
— Pressure Cooker ki Rubber | Levi simp akont (@khubsuratkhatun) September 20, 2020
El infame 2020 ha sido todo este tiempo una batalla entre Longcat contra Tacgnol. pic.twitter.com/bJV4IbRAp3
— materiales pétreos (@desiertojazaro) September 20, 2020
https://twitter.com/Alcoholikaust/status/1307613164595490817
Изоҳ (0)