Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 16-турининг сўнгги ўйинида «Қизилқум» ва «Машъал» жамоалари ўзаро баҳс юритди.

Фото: «Қизилқум» ФК

Фото: «Қизилқум» ФК

Учрашув тенг курашлар остида ўтди ва ҳар икки жамоада бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда меҳмонлар вакили Самандар Шукуруллаев ўз дарвозасини ишғол қилиб қуйди.

Шу тариқа бир неча ўйинлик ғалабасиз сериясига якун ясаган «Қизилқум» очколарини 14 тага етказиб олган ҳолда 11-ўринда бормоқда. «Машъал» (19) эса 10-поғонада қолиб кетди.

Coca-Cola Суперлига

16-тур баҳси

«Қизилқум» — «Машъал» 1:0

Гол: 1:0 – 90+2, автогол Шукуруллаев.

«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Эркин Бойдуллаев, Ойбек Қиличев (Воҳид Шодиев 86), Руслан Маргиев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев (Муҳсинжон Убайдуллаев 66), Жасур Азимов (Илҳомжон Кенжаев 46), Шерали Жўраев, Олег Толмасов, Жамшид Ҳасанов.

«Машъал»: Ботир Носиров, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Никита Павленко (Сардорбек Эминов 84), Шерзод Темиров (Иброҳим Нў‘монов 84), Элла Кен Арманд (Мўминжон Мелиев 55), Жамолиддин Убайдуллоев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов (Ибе Мишел Окоро 73), Сирожиддин Қўзиев (Сирожиддин Раҳматуллаев 55), Самандар Шукуруллаев.

Огоҳлантиришлар: Қамбаров (25), Байдуллаев (37), Раҳматуллаев (62).

16-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди