Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг 8 ойида 630 дона трактор ва 573 дона культиваторлар ишлаб чиқарилган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Фото: UzReport

Қайд этилишича, трактор ва культиваторлар ишлаб чиқариш 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда трактор 35,9 фоизга ва культиваторлар 56,8 фоизга камайган.

Шунингдек, 2020 йилнинг сўнгги икки ойида трактор ва культиваторлар умуман ишлаб чиқарилмагани маълум қилинган.

Энг юқори ишлаб чиқариш 2020 йилнинг апрель ойида кузатилиб, 234 дона трактор ва 144 дона культиваторлар ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ Тошкентда трансформер шаклидаги пахта териш машиналари намойиш этилгани хабар қилинганди.