Bring a Trailer аукциони орқали 1993 йилда ишлаб чиқарилган ва ҳозирга қадар 114 минг километр йўл босган Land Rover Defender 130 пикапи 60 минг доллар эвазига сотувга қўйилди, деб хабар беради Motor.
Дастлаб мазкур Land Rover Defender 130 Туркия армиясида хизмат қилган. Орадан 10 йил ўтгач «нафақага» чиққан пикапни хусусий мижозлардан бири сотиб олган ва уни 2019 йилга қадар ҳайдаган. Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларнинг мухлиси бўлган машинанинг ҳозирги эгаси Defender’ни франшизанинг сўнгги қисми — «Спектр» учун яратилган махсус пикап кўринишида модификация қилишга қарор қилган.
Модификация жараёнида Defender Santorini Black рангига бўялган. Пикап кучайтирилган бампер, кенгайтирилган ғилдирак аркалари, шунингдек, янги радиатор панжараси ва том қисмида ёруғлик диодларга эга экспедиция юкхонасига эга бўлган. Бундан ташқари, автомобилнинг йўлни ёритиш қисми 100 миллиметрга каттартирилган ва 16 дюймли ғилдирак дискаларига 37 дюймли резини «кийгизилган».
Пикап салони қизил-қора чарм ўриндиқлар билан қопланган, янги иқлим-назорат тизими ва кучли аккустик қурилма ўрнатилган. 2,2 литрли базавий дизель мотор ўрнини 3,5 литрли В8 эгаллаган. У беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Silverstone Auctions тадбирида Bowler компанияси томонидан Land Rover Defender 110 базасида яратилган ноёб пикап кимошдига қўйилган эди.
Изоҳ (0)