Россия 21 сентябрдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь билан авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Шунингдек, 27 сентябрдан бошлаб Жанубий Корея билан парвозларни тиклаш режалаштирилмоқда. Қайд этиб ўтилган рейслар икки томонга ҳафтада бир мартадан амалга оширилади.
Сентябрь ойининг охиригача авиақатновлар қайта тикланиши режалаштирилаётган давлатлар қаторидан Ўзбекистон жой олмаган.
Сентябрь ойининг бошида Россия Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мальдив ороллари билан икки томонлама авиақатновлар тикланишини маълум қилганди. 1 августдан бошлаб Россиядан Буюк Британия, Танзания ва Туркияга парвозларни амалга оширишга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновларини тиклайди.
Изоҳ (0)