Эстония ҳукумати 17 сентябрь куни алкогол маҳсулотларини тунги вақтда сотишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тақиқ 26 сентябрь ярим тундан кучга киради ва соат 00:00 дан соат 10:00 га қадар амалда бўлади. У алкогол ичимликлар истеъмол қилинадиган барча муассасалар — барлар, ресторанлар, театр, меҳмонхона ва тунги клубларга тааллуқли.
Бу каби чеклов 24 октябрга қадар амалга бўлади, бироқ Эстония ҳукумати у янада узайтирилиши мумкинлигини истисно этмаган. Ушбу қарори коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларининг ортиб кетаётгани фонида қабул қилинган.
«Эстонияда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди. Кўриб турганимиздек, коронавирус, айниқса, турли базмлар яхши тарқалмоқда. Афсуски, алкогол маҳсулотлари истеъмоли одамларнинг хатти-ҳаракатига таъсир кўрсатади ва вирус тарқалишига хизмат қилади», — дейди мамлакат бош вазири Юри Ратас.
Аввалроқ Арманистонда коронавирус сабабли 2021 йилнинг 11 январигача карантин эълон қилингани, Киевда коронавирус билан касалланиш бўйича суткалик рекорд янгилангани сабаб шаҳарда карантин чекловлари қайтарилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)