Коронавирус инфекциясидан ўлим сонининг камайиши ва унинг тарқалиш потенциалининг ошиши вируснинг одамларга мослашганидан далолат бериши мумкин, деб хабар бермоқда «РИА Новости» «Роспотребнадзор» матбуот хизматига таяниб. Агар бу тенденция давом этса, COVID-19 мавсумий касалликка айланади.

Фото: Спутник

«Афтидан, келажакда ЎРВИ мавсумий қўзғатувчилари структурасига интеграциялашган SARS-CoV-2 кўринишида давом этиши мумкин», — дейилади хабарда. Апрель охиридан буён ўлимлар сони 7,2 фоиздан 3,2 фоизгача камайгани таъкидланган.

Аввалроқ «Роспотребнадзор» айни пайтда дунёда бир неча минг коронавирус мутацияси мавжудлиги, бироқ улардан фақат 22 таси собит ва барқарор мерос бўлиб қолиши қайд этилганини маълум қилганди.

Россияда COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқарган марказ раҳбари мамлакатда пандемия қачон тугаши мумкинлигини, коронавирус янги тўлқинларининг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини айтганди.

Россиялик эксперт кузда коронавирусни даволаш оғирроқ кечиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 миллион кишидан ошди. Касалланганлар сони бўйича кейинги ўринларни Ҳиндистон (5,1 миллион), Бразилия (4,4 миллион) ва Россия (1,085 миллион) эгаллаб турибди.