УЕФА матбуот хизмати 2019/20 йилги Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч ҳужумчисини аниқлади.

Фото: Twitter

Эндиликда Роберт Левандовски («Бавария»), Килиан Мбаппе ва Неймар (иккаласи ҳам ПСЖ) мусобақанинг энг яхши форварди унвони учун кураш олиб боради.

Ғолиб 1 октябрь куни Чемпионлар Лигасининг 2020/2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида «Бавария» ПСЖни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа бош совринига эга чиқди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!