Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Зангиота тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқараётган цех фаолияти аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Р.М.» МЧЖга тегишли нотурар бинода ҳеч қандай ҳужжатларсиз, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, яширин цех ташкил қилиб, Persil, Аriel, Мif, Тide номли товар белгиси ёрлиқларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини қоплаб сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цех фош этилди
- Самарқандда қўлбола усулда алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех борлиги аниқланди
- Шаҳрисабзда пахта чигитидан ёғ ишлаб чиқараётган ноқонуний цех аниқланди
- ДХХ йирик партиядаги контрафакт маҳсулотларни қўлга олди
- Самарқандда тошдан олтин ажратадиган яширин цех фош этилди
Изоҳ (0)