Forbes журнали 2020 йилда энг кўп даромад топган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Рейтингни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бошқариб бормоқда. Аргентиналик футболчининг йиллик даромади 126 миллион долларни (шундан 92 миллиони маош) ташкил этди.
Иккинчи ўриндан 117 миллион доллар даромад топган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жой олди. Кучли учликни ПСЖ форварди Неймар (96 миллион доллар) якунлаб берган.
Аввалроқ Роналду фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида илк миллиардерга айланганди. Яқин орада Месси ҳам миллиардлик довондан ўтиши айтилмоқда.
Йил давомида энг кўп даромад қилган футболчилар ўнлик рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
1. Лионель Месси («Барселона», 126 миллион доллар)
2. Криштиану Роналду («Ювентус», 117 млн)
3. Неймар (ПСЖ, 96 млн)
4. Килиан Мбаппе («ПСЖ», 42 млн)
5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», 37 млн)
6. Пол Погба («Манчестер Юнайтед», 34 млн)
7. Антуан Гризманн («Барселона», 33 млн)
8. Гарет Бэйл («Реал», 29 млн)
9. Роберт Левандовски («Бавария», 28 млн)
10. Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед», 27 млн).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)