«Ньюкасл» раҳбарияти клубнинг Саудия Арабистонига тегишли PCP Capital Partners ва Reuben Brothers компанияларига сотиб юборилишига қаршилик қилган Англия Премьер Лигасини (АПЛ) судга бермоқчи.
The Guardian нашрининг хабар қилишича, «Ньюкасл» хўжайини Майк Эшли судлашиш учун адвокатлар ёллаган. Клуб АПЛ ижрочи директори Ричард Мастерснинг ҳаракатларидан норози бўлмоқда. «Ньюкасл»дагиларнинг фикрича, айнан Ричарднинг позицияси келишувнинг бекор қилинганига сабаб бўлган.
Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди ва инглиз клуби ўртасидаги келишув 300 миллион фунтга баҳоланганди, бироқ у амалга ошмади.
Аввалроқ «Ньюкасл» саудиялик инвесторлар билан келишувнинг бекор бўлишида АПЛни сабабчи қилиб кўрсатганди. Бироқ лига мазкур келишувни тақиқламаганини маълум қилган.
Мавзуга доир: АПЛ «Ньюкасл»нинг саудиялик инвесторларга сотилишини тақиқлади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)