• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Биби Нетаньяху ва «Альталена» қасоси. Фашистлардан илҳомланган сионистлар ва уларнинг бугунги давомчилари ҳақида

    «Дарё» колумнисти, россиялик сиёсатшунос Михаил Магид бугунги Исроил сиёсий элитасида бораётган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. У бош вазир Бинямин Нетаньяхунинг парламент билан ихтилофи ҳамда бу ихтилоф ортида турган идеологик қарама-қаршилик илдизларини таҳлил қилади.

    Исроил прокуратураси бош вазир Бинямин (Биби) Нетаньяхуни коррупцияда айбламоқда. Айблов уч хил эпизод бўйича: порахўрлик, қаллоблик ҳамда ишончни суиистеъмол қилиш борасида илгари сурилган ва суд бошланган. Матбуот эса Масияху шоҳона қамоқхонасида Биби қандай вақт ўтказиши ҳақида ёзмоқда. Бош вазир эса қарши ҳужумга ўтган. У Олий суднинг ваколатларини чекловчи ва аввалги суд тизимини барбод қилувчи янги қонунларнинг қабул қилинишига эришмоқчи.

    Бенямин Нетаньяху.

    Бенямин Нетаньяху.
    Фото: Google Photos

    Нетаньяхунинг ҳаёти ва Исроил тарихининг оғриқли нуқталари билан боғлиқ муҳим тафсилотлар мавжуд. Исроилдаги жорий сиёсий инқирозга кўп жиҳатдан ушбу тафсилотлар изоҳ бўла олади.

    Бенямин Нетаньяху Исроил давлати ташкил қилинганидан бир йил ўтиб, 1949 йилда сионизмнинг ревизионист оқими етакчиси бўлган Зев Жаботинскининг шахсий котиби ва тарих фани профессори Бенсион Нетаньяху оиласида туғилган. Исроил давлати тузилганидан кейинги 1950–1960 йиллар Бенсион сингарилар учун таҳликали вақт бўлган. У ҳам ўз бошлиғи каби ўнг-радикал миллатчилик қарашлар эгаси эди. Эҳтимол, Бенсион Исроилнинг ўша пайтдаги ревизионистлари етакчиси бўлган Манахем Бегиндан ҳам кўра арабларни қаттиқроқ ёмон кўрадиган одам бўлган бўлса керак.

    1930 йилларда таниқли ревизионистлардан бири Абба Ахимеир «Фашист кундаликлари» номли китоб ёзган ва ушбу китоб номи ҳазил ном эмас эди. Бу оқим вакилларидан айримлари «Гитлер – зўр одам ва агар антисемитизм бўлмаганида, бошқа ҳамма нарса яхши» – деган фикрда бўлган. Уруш йилларида эса энг радикал ревизионистлар Гитлерга ҳамкорлик ҳам таклиф қилган ва уларнинг мақсади Фаластинни инглизлардан тортиб олиб, у ерда яҳудий давлати ташкил қилиш бўлган.

    Ревизионистлар сионизм ичида биринчи рус инқилобидан то 1977 йилгача ҳукмронлик қилган оқим – социал-демократлар оқимининг рақиблари бўлган. Араблар билан муроса йўлининг душмани бўлиш билан бирга ревизионистлар, шунингдек, социалистик мамлакатларга хос бўлган, давлатнинг иқтисодиёт устидан ҳукмронлиги масаласини ҳам қаттиқ қоралаган. Тарихчи Энрст Нолте айтганидек, ревизионистлар «1919–1945 йиллардаги фашизм даврида» шаклланган бўлиб, сионизмнинг ўнгчилари бўлмиш бу оқим вакиллари бир неча ўн йилликлар мобайнида фашизмга хос муайян белгиларга эга бўлган (радикал миллатчилик, давлат ва раҳнамоларнинг шахсига сиғиниш, ҳар қандай социалистларни ёмон кўриш).

    Ревизионистлар арабларнинг тинч аҳоли вакилларига нисбатан террорлар уюштирган ва яҳудийларнинг ҳам социалистик руҳдаги намойишларига ҳужум қилган; намойишларни издан чиқариш учун штрейк-брехерлар ташкил қилинган. Ўз рақибларини улар «болшевиклар» деб номлаган. Яҳудий социалистлари ва ревизионистлар ўртасидаги ўзаро нафрат жуда катта эди. Яҳудий ишбилармонларининг маълум қисми социализм таҳдиди, яъни хусусий корхоналарни эгаларидан тортиб олиниши масаласига ечим сифатида ревизионистларни мақбул кўрган. Европада ҳам бизнес вакиллари томонидан фашизмнинг молиялаштирилиши ва йирик бизнес эгаларининг ўғлилари томонидан ҳаракат тўлдирилиб, қўллаб-қувватланишига ҳам айни шу нарса сабаб бўлган эди.

    Бўлажак Исроил давлатининг ўзаги шаклланган Фаластинда ва кейинчалик, Исроилнинг ўзида бир пайт иш фуқаролар уруши бошланишига қараб кетаётган эди. Радикал ўнгчилар вакиллари ўзларининг «Эцел» ва «Лехи» номли жангари гуруҳларини ташкил қилган эди ва улар янада яхшироқ қуролланишга уринишаётган пайтда Исроил армияси ушбу гуруҳлар учун қурол-яроғ олиб кетаётган «Альталена» кемасини чўктириб юборган. Натижада, Тель-Авивда сионизмнинг социалистлари ва ревизионистлари ўртасида можаро келиб чиққан.

    Фото: Google Photos

    Моҳиятан Испаниядаги фуқаролар урушининг Исроилдаги қисқа муддатли талқини бўлган ўша можарода социал-сионист республикачилар ғолиб чиқди ва юз берган воқеани «фашистик қўзғолонни бостирилди» деб аташди. Иш катта миқёсли яҳудий фуқаролар урушига айланиб кетмаганига сабаб эса ҳар икки тараф ҳам Исроилни араблар қамал қилишидан қўрқишгани бўлди ва тақдир билан ўйин қилмасдан, аксинча, кучли душманга қарши бирлашишни маъқул кўришди.

    Тақдирни қарангки, Фаластин арабларини Исроил эгаллаб олган жойлардан сиқиб чиқариш лойиҳасини ўта-ўнгчи яҳудийлар эмас, балки социал-сионистлар амалга оширди. Лекин ревизионистлар шунда ҳам норози бўлди. Гап шундаки, Исроил ташкил қилинишидан кейинги илк ўн йилликларда унинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида социалистлар мутлақ ҳукмронлик қилган. Армияни, полицияни, маъмурий бошқарувни, ҳукуматни, ОАВ ва касаба уюшмалари айнан улар назоратида бўлган. Мактабларда ўқитувчилар болаларга социалистларнинг рақиблари давлат душманлари бўлади деб тушунтирган. Саноатни бошқаришда давлат аппарати катта таъсирга эга бўлган, шу орқали яхши иш жойлари тақсимотида ҳам (шунингдек, катта хусусий сектор ҳам мавжуд бўлган).

    Бошқа оқим вакилларига – ревизионистларга, сталинистларга ҳамда диний партияларга сайловларда қатнашишга имкон берилган бўлса-да, (ҳар қалай, система СССРникидан фарқ қилар эди), барибир улар ушбу тадбирда бегонадек эди. Боз устига, мухолифат жуда кучли назорат остида тутилган. Махсус хизматлар аппаратини тўлалигича назорат қилган Исер Харел бош вазир Давид Бен Гурионнинг дўсти эди ва у давлатдаги иккинчи шахс бўлиб, улар иккаласи Исроил сиёсатидаги кўплаб муҳим масалаларни дўстона тушлик устида ҳал қилиб қўяверишган.

    Расман Исроил кўп партиявийликка асосланган, демократик давлат бўлиб, амалда эса давлатнинг энг тепасида ўтирган социал-сионистларнинг қатъий диктатурасига асосланган мамлакат эди. 1977 йилда тарихда биринчи бор Исроилда ревизионистлар партияси – Ликуд сайловларда ютиб чиқиб, ҳукумат тепасига келгунича иш шу зайлда давом этди. Ўшандан буён эса ҳукумат коалицияларида ревизионистларнинг, социал-сионистларнинг ва бошқа партияларнинг ворисларидан иборат вакиллар бир-бирини алмашлаб келмоқда.

    1950–1960 йиллардаги Бибига қайтсак. Бундай вазиятда унинг отаси ўз жойида узоқ вақт қола олмасди. Охир-оқибат уни университетдан кетишга мажбур қилишди. Оила АҚШга муҳожирликка кетди ва вақти-вақти билан Исроилга келиб туришди. Биби ўз отасини таъқиб қилганларга ва улар ташкил қилиб олган «ичкаридаги» давлатга нисбатан нафрат билан яшади.

    Ревизионистларнинг вориси бўлган «Ликуд» партияси ва ушбу партиянинг националистик блоки вакили бўлган Нетаньяхунинг бошқарув даври бу «Альталенанинг қайтиши» ҳисобланади. Ундаги шахсларнинг қарашлари маълум маънода ўзгарган бўлса-да ҳамда 1930–1940 йиллардаги ревизионистларнинг ғояларини такрорламаса-да, лекин ушбу ўнгчилар блоки ўз атрофида бир пайтлар социал-сионистлар бошқарувидан жабр кўрганларни ёки ўзини жабрланганларнинг вориси деб билгувчиларни тўплаган.

    Булар Исроилга араб мамлакатларидан келган яҳудийлар (улардан аксарияти Исроилга Европадан келган яҳудийлар томонидан камситилишдан арз қилишарди), ултра-ортодоксал диндор иудейлар (уларга Исроил давлатининг дунёвий характери ёқмасди), ўта миллатчи яҳудийлар ва шунингдек, ўзига Бен Гурион ҳукумати етарлича эътибор қаратмаган деб ҳисоблаган камбағал яҳудийлардан иборат одамлардир. Нетаньяхунинг «ичкаридаги» давлат билан жангининг асл илдизи шу ерда бўлиб, Исроилда ҳақиқатан ҳам социал-сионистлар ва уларнинг тарафдорлари билан ворислари ҳануз давлат ва жамият бошқарувининг муҳим соҳаларини – энг биринчи навбатда, армия ва суд тизимини назорат қилиб турибди.

    Биби ва суд органлари ўртасидаги уруш бу нафақат сиёсий етакчи ва давлат машинасидаги унга бўйсунмайдиган қисмлар ўртасидаги уруш бўлибгина қолмасдан, балки бу ҳали Исроил давлати ташкилланмасидан аввал бутун сионизм ҳаракатини ларзага солган эски урушнинг давоми, «Альталена» учун қасос ҳамдир.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    13.09.2020, 16:23   Изоҳ (0)   42745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ёввойи жониворларнинг энг кулгили суратлари

    13.09.2020, 15:44

    Эрон Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатаётган Баҳрайнга «қаттиқ қасос» билан таҳдид қилди

    13.09.2020, 10:21

    АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбари Иккинчи жаҳон урушига ўхшаш урушга тайёр бўлишга чақирди

    13.09.2020, 09:20

    Аукционга қўйилган 102 каратли бриллиант, 15 тонналик самолётни тортган полвон, тўқ сариқ осмон. Ҳафта суратлари

    12.09.2020, 23:57

    AstraZeneca COVID-19 вакцинасини синовдан ўтказишни давом эттиради

    12.09.2020, 22:13

    БАА янги карантин жорий этмайдиган бўлди

    12.09.2020, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.