Футбол бўйича Ўзбекистон Coca-Cola Суперлиганинг 14-турида «Сўғдиёна» 11 сентябрь, жума куни «Машъал»ни қабул қилди.
Учрашувда тенг кураш кечди. 75-дақиқада муборакликлар ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, чиройли гол муаллифига айланди.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Машъал» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан кейин Дилявер Ваниев шогирдларининг очколари 19 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» (16) эса 9-поғонада қолди.
Coca-Cola Суперлига
14-тур баҳси
«Сўғдиёна» — «Машъал» 0:1
Гол: 0:1 – 75 Қўзиев.«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов (Баҳодир Насимов, 79), Санжар Рашидов (Саҳоб Рашидов, 66), Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов, Санъат Шихов (Шаҳбоз Жўрабеков, 66), Даниэль Насриддинов (Жамшид Болтабоев, 46), Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Марко Колакович.
«Машъал»: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Никита Павленко (Мўминжон Мелиев, 76), Шерзод Темиров, Жамолиддин Убайдуллоев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов (Ибе Мишел Окоро, 68), Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Ҳумоюн Муртозаев (Сардорбек Эминов, 76).
Огоҳлантиришлар: Насриддинов (22), Ифеани (40).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)