Jeep’нинг Лондондаги Европа офиси дунёдаги энг экстремал «стейкейшн-мотел»ни очди. Унда биргина номер бор, бироқ у ердан 70 метр баландликда — The О2 Аrena кўнгилочар комплексининг таянч устунларида жойлашган, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Ғарбда staycation сўзи анча олдин мейнстримга айланган. У икки сўздан иборат: stay — қолмоқ ва vacation — таътил. Биргаликда бу жумла қадрдон шаҳрида ўтказилган таътил маъносини беради. Jeep эса Британия пойтахти аҳолисига «уй таътили»дан бир олам таассурот олишни таклиф этмоқда, бироқ бунинг учун жануби-шарқий Лондондаги Гринвич яриморолига боришлари керак.

Фото: Motor

Мотелнинг очилиши Jeep Renegade 4хе’нинг бозорга чиқарилишига бағишланган. Гибрид модель «мижоз тажрибаси»нинг бир қисмига айланган ва бирданига иккита вариантда тақдим этилади: меҳмонларни етказиб беришга мўлжалланган транспорт воситаси ролида, шунингдек, WiFi-роутер ва Amazon Аlеха’нинг «ақлли» овоз ёрдамчисини қувватлантирадиган генератор. Мотел меҳмонхоналари ўз номеридан нафақат қуёш ботишини, балки The 02 томида сайр қилиб, кечки овқат ва нонушта тановул қилишлари мумкин. Бундан ташқари, улар сутка давомида консерж-сервисдан, иккита иссиқ кўрпа ва ёмғирдан ҳимоя қилувчи ғилофдан фойдалана олади.

Фото: Motor

Шу билан бирга, Jeep ушбу модель билан чекланиб қолмасликка ваъда бермоқда — Лондоннинг бир нечта жойида томида палаткали Renegade 4хе’ни жойлаштириш мумкин бўлган pop-up локация пайдо бўлади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Jeep Renegade 4хе гибридига олд ғилдиракларни ҳаракатга келтирувчи 1,3 литрли двигатель, орқа ўқни айлантириб берувчи электромотор ўрнатилган. Уларнинг биргаликдаги қуввати 190 ёки 240 от кучига тенг бўлади. Соатига 100 километр тезликка 7 сонияда эриша оладиган модель Британияда 32,6 минг фунт стерлингдан сотувга чиқади.

Фото: Motor