• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Озодбек Назарбеков 7 млн доллар сарфланаётган «Мендирман Жалолиддин» сериали ижодкорлари билан учрашди (фото)

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков «Мендирман Жалолиддин» сериалининг суратга олиш жараёнлари билан танишиш учун айни пайтда Туркияда бўлиб турибди. 9 сентябрь куни вазир сериал ижодкорлари билан учрашиб, суратга олиш жараёнларини кўздан кечирди.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Қайд этилишича, тарихий сериални суратга олиш учун 50 гектар ер майдонида павильон ўрнатилган бўлиб, суратга олиш жараёнларига мингдан ортиқ ижодкор жалб этилган.

    «Бугунги кунда асосий ролларни маҳорат билан ижро этаётган актёрлар от миниш ва қиличбозлик бўйича махсус тайёргарликдан ўтди. Шу билан бирга турк тилини мукаммал ўрганиб, тарих фани бўйича ҳам билимларини бойитди. Фильмнинг асосий қаҳрамонлари Султон Жалолиддин Мангуберди, Султон Аловуддин, Темур Малик, Туркон хотун, Чингизхон ва унинг фарзандлари образлари устида мукаммал ишланди. Ҳар бир актёрга ўша давр руҳиятига мос равишдаги либослар тикилди», — дейилади хабарда.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    «Дунё миқиёсидаги катта лойиҳага қўл урганимни чуқур ҳис қиляпман. Лойиҳани амалга ошириш осон эмас. Жуда катта тайёргарлик ва маҳорат керак. Аммо мен Жалолиддин тарихини яхши билар эдим. Бироқ фақат менинг билимим етарли эмас, жамоа, сценарий муаллифи, либослар дизейнери, тасвирчи, режиссёрлар ҳам хабардор бўлиши муҳим эди. Шу сабабли ҳам суратга олиш ишларидан аввал ижодкорларнинг барчасини Мангуберди тарихини чуқур ўрганишга ундадим. Менга ўзбек актёрларининг маҳоратига қандай баҳо берасиз деб кўп бора саволлар йўллашди. Шуни айта оламанки, улар энди дунё миқиёсидаги фильмларда ҳам рол ўйнашга тайёр. Шахсан ўзим кейинги фильмларимга ҳам айнан ўзбек актёрларини жалб этмоқчиман, чунки режалаштираётган сериалимиз Мирзо Улуғбек ҳақида бўлади», — дейди сериал режиссёри Меҳмет Бўздағ.

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Хабарда айтилишича, маданият вазирлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган «Мендирман Жалолиддин» сериали Ўзбекистон томонидан «Best organiser» МЧЖ ва Туркиянинг «Боздағ фильм» кинокомпанияси ўртасида тузилган шартномага биноан «Orient Финанс Банк» тижорат банки ҳомийлиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур сериалга 7 миллион АҚШ доллари сарфланмоқда.

    Фото: Instagram / ozodbek_axmadovich

    Фото: Instagram / ozodbek_axmadovich

    Октябрь ойининг иккинчи ярмида «Боздағ фильм» кинокомпанияси раҳбари Меҳмет Бўздағнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Ташриф доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган. «Мендирман Жалолиддин» сериали 2021 йилнинг январь ойида катта экранларга чиқарилиши кўзда тутилган.

    Эслатиб ўтамиз, сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этмоқда. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Саида Раметова, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам рол ижро этиши кутилмоқда.

    Сериалнинг илк мавсуми 13 қисмдан иборат.

    Мавзуга доир: Алишер Узоқов Туркияда ўтган олти ойлик умри ва Тошкентга қайтиши сабаби ҳақида гапирди (видео)

    10.09.2020, 14:23   Изоҳ (0)   69645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда Паҳлавон Маҳмуд ҳақида фильм суратга олинади

    09.09.2020, 18:47

    «Аловуддиннинг сеҳрли чироғи»даги гўзал малика Будурни ижро этган актрисанинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

    09.09.2020, 17:46

    Барча даврларнинг энг севимли комедияси — «Жазда фақат қизлар» фильмининг кадр орти сирлари

    09.09.2020, 14:21

    Инсон ўлими билан якунланган ЙТҲда айбдор деб топилган россиялик актёр Михаил Ефремов 8 йилга қамалди

    09.09.2020, 10:21

    Россиялик режиссёр Артём Михалковнинг «Жаноб Нокаут» фильми Ўзбекистонда суратга олинади

    08.09.2020, 20:46

    Таниқли актёр Турғун Бекназаров 63 ёшида яна ота бўлди

    08.09.2020, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    Спорт | 3 июл, 09:55

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.