«Дарё» дунё ва ўзбек спорти юлдузларининг Instagram тармоғида обуначилари билан бўлишган энг сўнгги суратлари ва янгиликларини тақдим этади.
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 100-голини урди ва қуйидаги гапларни айтди: «Бу тарихий кўрсаткични қайд этишимда ёрдам берган терма жамоадаги мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман»
Донни ван де Бек «Манчестер Юнайтед»даги илк машғулотини ўтказди ва ушбу сурат билан бўлишди
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги рақиби номини маълум қилди: «COVID-19 сабаб виза билан муаммо бўлди, рақибим ўзгарди. Санкт-Петербургда кўришгунча».
«Пахтакор» устози Суперлигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди ва грузиялик мутахассис бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу фантастик ой бўлди, биз тўртта ўйинда 16 та гол урдик ва бор-йўғи иккита тўп ўтказиб юбордик».
Конор Макгрегор табиат қўйнида шуғулланмоқда
Леброн Жеймс мухлисларга: «Лебронни қай даража биласиз?», дея савол қўймоқда
Руслан Чагаевдан иқтибос: «Кўпчилик тушуниш учун эшитмайди, улар жавоб бериш учун эшитади».
Руслан Чагаев иштирокидаги жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҲАВОЛА.
Остон Ўрунов «Спартак» машғулотларида
«Реал» Лука Модрични таваллуд куни билан табриклади. Лука, неча ёшга тўлдинг?
Исроил Мадримов АҚШдан Хоразмга ўзига хос салом йўллади
Изоҳ (0)