• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди

    «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра кадастр органлари Давлат солиқ қўмитасининг тизимига ўтказилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда – Кадастр агентлиги) ташкил этилди.

    Қуйидагилар Кадастр агентлигининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

    а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

    • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
    • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
    • давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
    • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
    б) геодезия ва картография соҳасида:
    • геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
    • аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
    • давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;
    • давлат геодезия назоратини амалга ошириш;
    в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:
    • давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
    • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
    • давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудларда давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;
    • давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган самарали кадастр назоратини амалга ошириш;
    г) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

    д) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

    «Кадастр идорасининг асосий вазифаси – давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи 21 та давлат кадастрининг тўлиқ ва ишончли юритилишини таъминлаш. Ўзбекистондаги барча ерлар, уларнинг остида ва устида қандай объектлар борлиги ҳақида ягона базани шакллантириш. Солиқ идоралари мазкур базанинг тўлиқ юритилишидан манфаатдор. Чунки ҳар қандай объект у ёки бу маънода солиқ солиш объекти ҳисобланади. Унинг солиқ солиш объектига кирмаслигини, масалан, тарихий-маданий объект, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд эканлигини тасдиқлаш учун ҳам кадастр маълумотлари керак бўлади.

    Ерлар, бино ва иншоотлар, бошқа кадастр объектларининг ҳақиқий ҳисобини билиш учун кадастр ва солиқ идораларининг ресурсларини бирлаштириш керак, уларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш лозим.

    Орадан яна йиллар ўтиб, барча объектлар ҳисоби юритилгач, сунъий йўлдош орқали ҳар бир ўзгаришни дарҳол аниқлаш имконияти яратилиши, барча давлат органларининг ахборот тизимлари реал вақт режимида бир-бири билан ахборот алмашишни бошлагач кадастр ва солиқ органлари яна ўз мустақил йўналишларида фаолиятларини давом эттиришиши мумкин. Лекин ҳозирги босқичда бу икки идора фаолиятини биргаликда олиб бориши давлат, жамият, солиқ тўловчилар ва мулкдорлар учун фақат фойда, қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», – дейилади Давергеодезкадастр хабарида.

    2020 йил июнь ойида Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ваколатли ташкилотлар томонидан «Ерелектрон» ААТ орқали ер участкаларини олиш учун хулоса беришда 2,3 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.

    17 июль куни «Давергеодезкадастр» тизимидаги 9 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, кейинчалик 24 июлда 15 кун давомида «Давергеодезкадастр» қўмитаси тизимидаги 34 нафар раҳбар ва ходим лавозимидан бўшатилгани хабар қилинган.

    08.09.2020, 02:52   Изоҳ (0)   29112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди

    08.09.2020, 00:32

    Ўзбекистонда 7 сентябрь куни 312 кишида коронавирус аниқланди. Даволанаётган беморларнинг учдан бир қисми оғир аҳволда

    07.09.2020, 23:56

    Ўзбекистонда 7 сентябрь куни 3,8 балли зилзила юз берди

    07.09.2020, 23:32

    Ўзбекистон 2020 йилнинг июль ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

    07.09.2020, 22:57

    Ўзбекистонда Россия билан авиақатновлар сентябрь ойида тикланиши мумкин

    07.09.2020, 22:45

    Евросиё иқтисодий кенгаши комиссияси Ўзбекистонга кузатувчи давлат мақомини бериш масаласини кўриб чиқди

    07.09.2020, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.