Эронлик курашчи, мамлакат чемпиони Навид Афкари 2018 йилда Эрон иқтисодий сиёсатига қарши норозилик намойишларида қатнашгани учун ўлимга ҳукм этилди.
TMZ’нинг хабарига кўра, 27 ёшли спортчи иккита ўлим жазоси ва 74 дарра уриш жазосига ҳукм этилган. Шунингдек, у билан бирга унинг икки укаси Воҳид ва Ҳабибга ҳам суд ҳукми ўқилган. Уларнинг бири 54 йилга, иккинчиси эса 27 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ MMA жангларини ташкил этиш билан шуғулланадиган UFC промоушени президенти Дэйна Уайт Эрон ҳукуматини Афкарини озод қилишга чақирганди ва бунинг учун у АҚШ президенти Дональд Трампдан ёрдам сўраганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)