• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Ўзга сайёраликларга йўлланган мужда. 5 сентябрь – Voyager-1 космик зонди стартга чиққан сана

    Сиз ўзга сайёраликлар мавжудлигига ишонасизми? 60 йилларда жаҳон матбуотида ўзга сайёраликлар ташрифи билан боғлиқ турли фантастик қиссалардан тортиб, сариқ матбуотни эгаллаб олган уйдирма мақолаларгача кўп учрар эди. Ҳатто 1967 йилда коинотдан келаётган аниқ даврийликка эга радиосигналларни ҳам ўзга сайёраликлар йўллаган, деган илмий назария пайдо бўлганди ва ўшанда кўпчилик уларнинг мавжудлигига ишона бошлаганди. «Дарё» Юпитер ва Сатурнни яқиндан тадқиқ қилишни мақсад қилган Voyager-1 аппаратининг парвозига 43 йил бўлгани муносабати билан қизиқарли фактларни тақдим этади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кейинроқ аслида ўша сигналлар пулсар юлдузлардан келиши ва ҳеч қандай «ўзгалар» томонидан жўнатилмаслиги аён бўлди. Шундай бўлса-да, жамиятда ва ҳатто энг юқори сиёсий доираларда ҳам бу мавзу кун тартибидан мутлақо олиб ташланган дейиш қийин. Чунки шахсан АҚШ президенти Жимми Картернинг ўзга сайёраликларга «салом йўллаганини» бошқача изоҳлаб бўлмайди.

    1970 йиллардан бошлаб коинотни тадқиқ қилиш мақсадида сайёралараро автомат космик станциялар учирила бошланди. Хусусан, биз аввалроқ «Вега» зонди, Марс-6 миссияси ҳамда Messenger аппаратлари ҳақида ҳикоя қилган эдик. Ўша йиллари учирилган аппаратлар ичида, шубҳасиз, энг муваффақиятлилари – эгизак Voyager’лар бўлади. 1977 йилнинг 20 август ва 5 сентябрь саналарида кетма-кет учирилган ушбу автомат космик станциялар мана 40 йилдан зиёд вақт мобайнида ҳамон ишлаб тургани билан ҳақли равишда муҳандислик мўъжизаси ҳисобланади.

    Бугун 5 сентябрь ушбу эгизак космик аппаратлардан биринчиси – Voyager-1 учирилганига 43 йил тўлди. Юқорида айтганимиздек, у ҳамон ишлаб турибди ва ҳозирда инсон қўли билан ясалган нарсалар ичида Ердан энг олисга узоқлашган аппарат ҳам ҳисобланади. Шунингдек, у инсон ясаган техника воситалари ичида энг катта тезликка эришган аппарат ҳамдир.

    Voyager-1 аппаратининг асосий вазифаси газ гигантлари – Юпитер ва Сатурнни яқиндан тадқиқ қилиш бўлган. Ҳақиқатан ҳам Voyager-1 ушбу икки энг йирик сайёранинг ҳамда уларнинг табиий йўлдошларининг тарихан энг биринчи яқин тасвирларини олган ва Ерга юборган. У 1979 йилда Юпитерга етиб борган ва кейинги йили, аниқроғи, 1980 йилнинг ноябрида у Сатурнга ҳам ташриф буюрган. Ушбу сайёраларни ўрганиш борасидаги асосий вазифани бажаргандан кейин Voyager-1 қўшимча миссияни бажариш сари отланган ва унга кўра, Қуёш системасининг энг четки қисмлари, хусусан, Койпер белбоғи ва гелиосферанинг чегарасини тадқиқ қилишга киришилган.

    Аппарат плутоний-238 изотопи асосидаги радиоактив ёқилғи эвазига ҳаракатлангани боис ва муҳандислик ҳисоб-китобларининг мукаммал бажарилгани туфайли у белгиланган асосий миссиянинг бажарилганидан кейинги бир неча ўн йилликлар мобайнида ҳам ишчи қобилиятини сақлаб қолаётгани ҳайратланарлидир.

    Унга радиоактив ёқилғили генератордан ташқари яна бир неча илмий ускуналар, хусусан, иккита компьютер ўрнатилган бўлиб, уларни радиоалоқа воситасида қайта дастурлаш мумкин ва айнан шу нарса Voyager-1 фаолиятини созлаб, назорат қилиб, зарур бўлса, тузатиш ва қўшимчалар киритиб бориш имконини беради. Компьютерлардан ташқари аппарат бортида телевизион камера, инфрақизил ва ультрабинафша спектрометри, плазма детектори ҳамда паст энергияли зарядланган зарралар детектори ва космик нурлар детектори сингари ускуналар ўрнатилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айнан ушбу детекторлар воситасида олимлар 2012 йилнинг август ойи охирида Voyager-1 Қуёш системасини узил-кесил тарк этганини аниқлаган. Яъни ушбу датчиклар ўшанда Қуёш сферасидаги зарядланган зарралар оқимининг кескин камайгани ва аксинча, юлдузлараро фазодаги юқори энергияли космик нурлар миқдорининг кескин ортганини пайқаган. Бу нарса эса Voyager-1 ва ниҳоят Қуёш тизимидан чиқиб кетганини далилловчи кўрсаткич сифатида қабул қилинган.

    Voyager-1 бортида илмий ускуналардан ташқари яна бир муҳим «юк» – олтин пластинка жойлаштирилган. Ғояга кўра, қачонлардир келиб Voyager-1’ни ўзга сайёраликлар тутиб олса, ушбу пластинка орқали Ер сайёраси ва ундаги табиат ва одамлар ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади. Олтин пластинкада коинотдаги бир неча пулсарларга нисбатан Қуёш ва Ернинг жойлашув координаталари, шунингдек, Ер сайёраси табиатига оид расмлар, хариталар, ДНК структураси, ҳужайранинг бўлиниб, кўпайиш схемаси ҳамда турли жониворларнинг товушлари ёзиб қўйилган.

    Олтин пластинкада инсон фаолиятига оид маълумотлар ҳам мавжуд бўлиб, хусусан, Моцарт, Стравинский, Бах мусиқалари, Перу, Болгария, Озарбайжон халқ қўшиқлари, грузин хор ашуласи, Хитой, Япония ҳамда Индонезия халқлари мумтоз мусиқаси оҳанглари билан тўлдирилган. Пластинканинг кириш қисми дунёнинг 55 хил тилида, шу жумладан, ҳозирда ўлик тил ҳисобланадиган бир неча қадимий тилларда (шумер тили, лотин тили ва ҳоказо) йўлланган саломлашув хитоблари билан бошланади ва якунда АҚШнинг ўша йиллардаги президенти Жимми Картернинг ўзга сайёраликларга йўллаган мурожаати билан тугайди.

    Мурожаатда, шунингдек, ўша йиллардаги БМТ бош котиби бўлган Курт Валдхайм ҳам иштирок этган. Мурожаатда, жумладан, шундай дейилади: «Бу аппарат тўрт миллиард одамга эга бўлган Ернинг, аҳолиси 240 миллион нафар бўлган давлатида яратилган. Одамзод ҳали ҳамон алоҳида миллат ва давлатларга ажралган ҳолда яшамоқда, лекин мамлакатлар сайёрадаги умумий цивилизация учун интилмоқда. Биз коинотга ушбу муждани юбормоқдамиз. Ишонамизки, у миллиардлаб йиллар мобайнида тирик қолади ва агар келгусида қандайдир цивилизация уни топиб олса, унда бизнинг уларга айтар гапимиз қуйидагилардир: Бу олис кичик бир оламдан совға, бунда бизнинг товушларимиз, илм-фанимиз, тасвиримиз, мусиқамиз, фикрларимиз ва ҳиссиётларимиз (жойланган). Биз сизларнинг замонангизда ҳам мавжуд бўлиш учун, ҳозир ўз замонамизда яшаш учун курашяпмиз. Биз ҳозирда қаршимизда турган муаммоларни бир кун келиб ечишимизга ва кун келиб галактик цивилизацияга қўшилишимизга ишонамиз. Бу хабар бизнинг умидларимиз, қатъиятимиз ва коинотга нисбатан яхши ниятларимизни баён қилади».

    Юқорида ҳам айтганимиздек, стартга чиққанига 43 йил бўлган бўлса-да, Voyager-1 ҳозирда ҳам ишлаб турибди. У айни пайтда Қуёшдан 150,3 астрономик бирлик масофасида Ердан 22,5 миллиард километр нарида учиб бормоқда. Аппарат ёқилғиси тахминан 2025 йилгача етиши мўлжалланган. Шундан кейин у галактика бўйлаб, юлдузлараро фазода эркин ҳаракатда давом этади.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    05.09.2020, 20:12   Изоҳ (0)   18225
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA кўп қаватли уй катталигидек астероид Ерга яқинлашаётганидан огоҳлантирди

    30.08.2020, 15:27

    АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловлари вақтида астероид Ерга максимал даражада яқинлашади

    24.08.2020, 19:19

    Марс пейзажлари янги 4К сифатли видео орқали намойиш этилди

    22.08.2020, 14:31

    NASA Аляска узра бир вақтнинг ўзида кузатилган иккита ёрқин ҳодисани суратга олди

    20.08.2020, 11:44

    Hubble телескопи «Гўшт чангаги» галактикасини суратга олишга муваффақ бўлди

    18.08.2020, 12:45

    Олимлар «Сомон йўли» галактикасининг энг қадимий «эгизагини» аниқлади

    14.08.2020, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.