Бокс бўйича WBA Super, WBO, IBF ва IBO йўналишларида Жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг (23-1-0, 21 КО) навбатдаги жанги санаси маълум қилинди.
Бритнаялик боксчининг промоутери Эдди Ҳирннинг маълум қилишича, навбатдаги жанг 12 декабрь кунига мўлжалланмоқда. Унга болгариялик боксчи Кубрат Пулев (28-1-0, 14 КО) рақиблик қилади. Ҳирннинг таъкидлашича, жанг Лондонда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Кубрат Пулев ўртасидаги жанг бунга қадар икки бор қолдирилганди. Бир сафар жангнинг ўтказилишига болгариялик спортчининг жароҳати тўсқинлик қилган бўлса, 2020 йилги жанг коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди. Пулев IBF камари учун биринчи рақамли даъвогар ҳисобланади.
Жошуа сўнгги жангини 2019 йилнинг декабрида Энди Руисга қарши ўтказган. Реванш жангида британиялик боксчи чемпионлик унвонини қайтариб олганди.
Изоҳ (0)