• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Ургутнинг чекка ҳудудларида камбағаликка қарши қандай курашилмоқда? «Дарё» мухбири «темир дафтар»даги аҳоли орасида

    COVID-19 инфекцияси Ўзбекистонга ҳам кириб келгач ҳукумат томонидан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, пандемия шароитида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга кўмак беришга катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига озиқ-овқат ва моддий ёрдам кўрсатишдан ташқари, «темир дафтар»даги оилалар ҳолатини яхшилаш мақсадида ишга лаёқатли фуқаролар бандлиги ҳам таъминланмоқда. «Дарё» мухбири Самарқанд вилоятига қилган сафари давомида Ургут туманининг энг олис қишлоқларида бўлиб, камбағаликка қарши қандай курашилаётганлигига қизиқди.

    Чегараолди ҳудудда тикувчилик цехи иш бошлади

    Туман марказидан 22 километр узоқликда жойлашган «Мирзабоғлон-Чеп» маҳалласида 1 минг 80 та хонадон бўлиб, 6 минг 350 нафар фуқаро истиқомат қилади. Тожикистон Республикаси билан чегарадош ушбу ҳудуд аҳолиси асосий даромадни узумчилик ва чорвачиликдан топади. МФЙ раисининг таъкидлашича, ишсизлар сони ҳам етарлича. Аммо камбағаликка қарши курашиш мақсадида олиб борилаётган стратегик саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаролар бандлиги аста-секин таъминланмоқда.

    «Чегараолди ҳудудда яшаганлигимиз боис 2010—2019 йилларда маҳалламизга пост орқали фуқаролик паспортини кўрсатиб кириб-чиқиларди, назорат жуда кучли эди. Ўтган йили бу тартибга барҳам берилди. ‘Мирзабоғлон-Чепъдаги оилалардан 71 таси ‘темир дафтаръга киритилган бўлиб, ишга яроқли фуқаролар сони 77 нафардан иборат. Ҳозирда ишсизларга иш ўринлари яратиш, камбағал оилалар ҳаётини фаровон қилиш бўйича қатор ишлар амалга ошириляпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу йилнинг июль ойида маҳалламизда ‘Чеп гавҳари’ хусусий корхонасига қарашли тикувчилик цехи ишга тушди. Шу пайтга қадар ҳудудимизда бундай ишлаб чиқариш объекти умуман бўлмаган. Хотин-қизларнинг аксарияти иш йўқлиги туфайли уйда ўтирарди. Ушбу цех фаолият бошлагач, 50 нафар маҳалла аёллари ишли бўлди. Уларнинг иш ҳақи буюртмага қараб ошиб бораверади. Буюртма қанча кўп бўлса, маош ҳам шунча юқорилайди. Ўртача 1,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача даромадга эга бўлиш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Йил якунигача маҳалламизда мева-сабзавотларни сақлайдиган музлаткич ва янги боғча барпо қилиниши кўзда тутилган. Айни пайтда қурилиш ишлари жадал давом этяпти. Мазкур икки объект орқали ҳам юзлаб фуқароларимиз доимий иш ўрнига эга бўлишади», деди МФЙ раиси Холиқул Жамолов.

    «Қизиқишимиз ортиб, қўлимиздан анча иш келиб қолди»

    500 миллион сўмдан зиёд маблағ ҳисобига бунёд этилган ушбу тикувчилик корхонасида ишлаётган Райхона Омонова хонадони ҳам «темир дафтар»дан жой олган. У умр йўлдошига елкадош бўлиб, оиласи бюджетига ўз улушини қўшиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

    «Қайнона-қайнотамдан алоҳида ҳовлига кўчиб чиққанмиз. Уч нафар фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим Ургут эркин иқтисодий зонасида ишлайди. Маоши бир миллион сўм атрофида бўлгани учун мен ҳам уйда бекор ўтирмай, шу ерда маҳалла-кўйдаги аёллар билан тикувчилик қиляпман. Молиявий аҳволимиз яхшиланса, дейман-да.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бир ой икки нафар тажрибали устадан тикиш сир-асрорларини ўргандик. Августдан эса кунлик қилган ишимизга яраша ойлик ёзилмоқда. Қўлимиздан анча иш келиб қолди, қизиқишимиз ҳам ортиб боряпти. Ҳозир тумандаги 10 та мактаб ўқувчилари учун форма ва кузги кийимлар тикяпмиз.

    Карантин вақтида маҳалла вакиллари томонидан оиламиз учун бир неча маротаба озиқ-овқат ҳамда пул берилди. Бизга эътибор қаратишаётганидан жуда хурсандмиз», деди Райхона Омонова.

    «Бахтимизга маҳалла-кўй ва ҳоким бува борлигидан қувонаман»

    Сафар мобайнида 3-сектор ҳудудига кирувчи «Мирзабоғлон-Чеп» маҳалласидаги бир қанча аҳоли хонадонида бўлдик. Фуқаро Шокир Аъзамов уйининг ҳолати диққатимизни тортди. Турмуш ўртоғи билан икки нафар вояга етмаган ўғил-қизини улғайтираётган оила бекаси Феруза Мўминова эр-хотин ҳеч қаерда ишламаслиги, МФЙ ва саховатпеша тадбиркорлар уларни мунтазам қўллаб-қувватлашини билдирди.

    «Умр йўлдошимнинг ота-онаси эрта вафот этгани боис у ва ака-укаларини холаси боқиб, катта қилган, уйлантирган. Тўйимиздан кейин то`рт-беш йил ижарама-ижара юрдик. Бу уйга кўчиб чиққанимизга уч йил бўлди. Хўжайиним мавсумий ишларни бажариб, рўзғор тебратарди. Аммо у ҳам бир йилдан буён касал, тез-тез йўталади. Оғир иш қилса жуда тез чарчаб қолади. Яқинда маҳалламиз томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли уч ой шифохонада  даволанди. Ҳозир аҳволи анча яхши.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бахтимизга маҳалла-кўй, МФЙ раиси ва ҳоким буванинг борлигидан доим қувонаман. Чунки биздан ҳамиша ҳол сўраб туришади. Карантинда ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари, пул беришди. Президентимиз томонидан берилган бир миллион сўм ҳайитлик пулини ҳам олдик. Давлатимиз томонидан ҳар ойда 400 минг сўмдан ортиқроқ моддий ёрдам ҳам ажратилади. Уйимизга туман бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари субсидия асосида иссиқхона қуриб беришди. Бу ерда помидор етиштиряпмиз. Эр-хотин иккимизга бир қанча жойлардан иш таклифини билдиришди. Лекин ҳозирча соғлиғимиз туфайли рози бўлмаяпмиз», деди Феруза Мўминова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    3-сектор котиби Лазиз Рўзиев ушбу хонадон аъзоларининг ҳаёт тарзи ва уларга кўрсатилаётган кўмаклар ҳақида сўз юритаркан, хусусан, шундай деди: «Бу оилани мунтазам равишда назорат қилиб борамиз. Уларни ишга жойламоқчи эдик, аммо саломатликларидаги муаммо туфайли бир неча марта рад этишди. Иккиси ҳам меҳнатга вақтинча лаёқатсиз бўлгани боис сектор раҳбари билан тез-тез хабар олиб турамиз. Ҳомийлар ёрдамида қишгача уйининг томи, ташқи ва ички кўринишини таъмирлаш режамизда бор, албатта».

    «‘Темир дафтаръдан ўз хоҳишимиз билан чиқмоқчимиз»

    «Нисбот» маҳалласи ҳам Ургутнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланади. 3 минг 417 нафар аҳолиси бор маҳаллада 497 та хонадон бўлиб, шундан 66 таси март ойида камбағаллар рўйхатига киритилган. Июль ойида эса 11 та оила «темир дафтар»дан чиқарилди. Икром Каримов оиласи ҳам ўз хоҳиши билан эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқиш ниятида.

    «Тўрт қиз ва бир ўғил фарзандимиз бор. Улардан уч нафарини турмушга узатганмиз. Эр-хотин доимий иш ўрнига эга бўлмаганимиз боис топадиган даромадимиз миқдори жуда оз эди. Оиламиз ‘темир дафтаръга киргач, ишларимиз юришиб кетди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла раиси ва 2-сектор раҳбари: туман прокурори Шуҳрат ака Холмирзаев ёрдами билан рафиқам иккимиз гилам заводга ишга жойлашдик. Биримиз кундузи, яна биримиз эса кечқурун навбатда ишлаймиз. Бир ойда хонадонимизга 2 миллион атрофида маблағ киради. Оиламиз бюджетига барака киргани учун бир бош қорамол сотиб олдик, ўн кун аввал эса учинчи қизимга 30 кишилик тўй қилдик. Туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан субсидия асосида 2 миллион 230 минг сўмга иссиқхона қуриб берилгани бизни янада қувонтирди. Иссиқхонада помидор ва лимон баравар парваришланяпти. Бизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан жуда миннатдормиз ва шу боис ўзимиз хоҳлаб ‘темир дафтаръдан чиқмоқчимиз», деди Икром Каримов.

    Ургутда қанча оила «темир дафтар»га киритилган?

    Туман ҳокимлигининг берган маълумотига кўра, ҳудуддаги 102 та МФЙда 123 минг 400 та оила мавжуд бўлиб, уларда 512 минг 400 нафар фуқаро истиқомат қилади. Аҳолининг 169 минг 300 нафари доимий иш ўрнига эга бўлса, 16 минг нафари эса ишсиз.

    Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами таҳлил қилинганда, 6 минг 795 та оилани «темир дафтар»га қайд этиш зарурлиги аниқланган. Ушбу оилаларга 453 та саховатпеша тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий равишда ҳомий бўлиш истагини билдирган ва улар мунтазам кўмак бериб келмоқда.

    Фото: Ургут тумани ҳокимлиги

    Фото: Ургут тумани ҳокимлиги

    Ўзбекистон Президентининг 30 июлдаги  қарорига биноан, «темир дафтар»га киритилган 1 минг 296 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳар бирига бир миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди.

    Шунингдек, 5 минг 349 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 24 минг 27 нафар аъзосининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 5 миллиард 285 миллион сўм моддий ёрдам маблағлари етказилди.

    Фото: Ургут тумани ҳокимлиги

    Фото: Ургут тумани ҳокимлиги

    Бугунги кунгача «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан 2 миллиард 600 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 336 миллион 400 минг сўм маблағ тўпланди.

    Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 14 июлдаги қарорига асосан, ўзини-ўзи банд қилиш орқали амалга оширилган ишлар натижасида 1 минг 85 та оила камбағаллик тоифасидан чиқарилди. 10 августдаги 92/9-сонли қарорга кўра эса ижтимоий ҳимояга муҳтож 627 та оила «темир дафтар»га киритилиб, ҳозирда уларнинг сони 6 минг 337 тадан иборат.

    03.09.2020, 14:57   Изоҳ (0)   4359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:45

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.