Бразилиядаги шаҳарлардан бирига қимматбаҳо метеорит парчаси тушиб, маҳаллий фуқароларни бойитиб юборди ва минглаб турист ҳамда тадқиқотчиларни ўзига жалб этди, деб хабар беради LADbible.
19 август куни Санта-Филомена шаҳрига метеоритлар ёмғири ёғган. 4,6 миллиард ёшли космик парчалар дастлаб осмонни тўлдирган, шундан сўнг ерга қулаган.
Олимларнинг маълум қилишича, ерга тушган метеорит парчалари қадимий минераллардан иборат бўлиб, жуда қиммат туради. Бундан хабар топган шаҳар аҳолиси метеорит парчаларини йиғишга тушиб кетган. Улардан энг йириги 40 килограммни ташкил этади ва тадқиқотчилар уни 27 минг долларга сотиб олишга тайёр.
Бутун дунёдаги тадқиқотчилар ва коллекциячилар Санта-Филоменага ноёб космик объектни ўрганиш ва уларни йиғиш учун ташриф буюрмоқда. Миллионерлар ноёб минерал бўлакларини оммавий равишда харид қилишга тушган.
Айримларнинг фикрича, ҳукумат метеорит парчаларининг мамлакат ҳудудидан олиб чиқилишига йўл қўймаслиги керак. Таъкидланишича, бу уларга илмий тадқиқот ўтказиш ва туристларни жалб этишга имкон беради.
Мавзуга доир: АҚШга улкан метеорит тушди (видео)
Изоҳ (0)