«Сурхон» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Coca-Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган «Металлург»га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаганда ўйинни яхши ўтказдик деб ҳисоблайман. Омадсиз учрашувлар серияси давом этмоқда. Афсуски, яна сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлубиятга учрадик. Лекин умуман олганда ёмон ўйнамадик. Вақти-вақти билан ҳужумлар уюштириб турдик. Қарши ҳужумларда вазиятлар ҳосил қилдик. Иккинчи бўлимда «Металлург» ўйинни кучайтирди. Биз эса ҳимояга ўтириб қолдик, тўп назоратини ҳам рақибга топширдик. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади.Термизликлар 12-турдан кейин 8 очко билан 12-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда «Сўғдиёна» билан ўйнайди.Охирги дақиқаларда бизда куч қолмади. Ҳисобни сақлаб қолиш синдроми, вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Захирадан майдонга тушган футболчимиз тез жароҳат олди, яна бир нечта ўйинчиларимиз жароҳат сабаб иштирок эта олмади.
Натижа ўхшамаётгани ҳақида? Масалан бу ўйинда ҳам ёш футболчилар тактик жиҳатдан ёмон ҳаракат қилмади, қанотларда ўйнади. Уларга тажриба етишмади. Шундай ўйинлар орқали улар тажриба тўплаб боради. Умумий қилиб айтганда бу ўйинда бизга омад етишмади. Охирги дақиқаларда концентрацияни ушлаш ва натижа учун ўйнашни ўрганишимиз лозим.
Равшан Ҳайдаров, «Сурхон» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)