«Қизилқум» бош менежери Ҳамиджон Актамов Coca-Cola Суперлига 12-тури доирасида «Сўғдиёна»га қарши кечган ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу учрашувда икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда мажбурий ўзгаришдан кейин режаларимиз ўзгариб кетди. «Сўғдиёна» ҳам яхши жамоа. Ҳисоб ўйинга мос бўлди, дуранг адолатли натижа деб ўйлайман.«Қизилқум» 12-турдан кейин 9 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги турда «Бунёдкор»га қарши ўтказади.Тўғриси, икки жамоага ҳам қийин бўлди. Баҳснинг 25-дақиқасида сув ичиб олишга имконият берилиши керак эди. Билмадим, нима учун бу нарса бўлмади? Натижада икки жамоа ҳам қийналди. Барибир ҳаво иссиқлик қилди, икки жамоанинг ҳам ўйин темпи бир хил бўлди.
Юқорида айтганимдек мажбурий ўзгариш режаларимизга таъсир қилди. Қадамбой Нурметов ўзи захирадан майдонга тушганди, уни яна алмаштириш бу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат эди. Рақиб ҳужумни кучайтирди, биз эса ҳимояни.
Шерали Жўраевни Жасур Ҳасановга қаршилик кўрсата олмади дея олмайман. Аксарият алмаштиришлар мажбуран амалга оширилди. Бу билан Шерали Жўраев ёмон ўйнади деган фикридан йироқман. Жасур Ҳасанов ҳам майдонга янги куч билан тушди. Тактикамиз бўйича Шералини олдинга чиқардик.
Ҳамитжон Актамов, «Қизилқум» менежери
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)