«Барселона»нинг янги бош мураббийи Рональд Куман клуб бош директори билан учрашиб, ўз режаларига кирмайдиган футболчилар номини маълум қилган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона» бир вақтнинг ўзида қатор таниқли футболчилар – ҳимоячи Самюуэль Умтити, ярим ҳимоячилар Артуро Видаль ва Иван Ракитич ҳамда ҳужумчи Луис Суарес билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Донни ван де Бек ва Фабиан Руис трансферлари ҳам амалга ошмаслиги таъкидланмоқда, боиси раҳбарият келгуси мавсум «Барселона» учун ўтиш даври бўлади деб ҳисобламоқда.
Бироқ ҳужум чизиғида жамоа Луис Суареснинг ўрнини «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан тўлдиришга жиддий бел боғланган.
Изоҳ (0)