UFC ярим ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Тайрон Вудли (19-5-1) ва Колби Ковингтон (15-2) ўртасидаги жанг санасини тасдиқлади.
Жанг 19 сентябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) ўтказилади.
Ҳар икки яккакурашучи ҳам сўнгги жангида мағлубиятга учраган. Вудли май ойида Гильберт Бёрнс (19-3) тўсиғидан ўта олмаган бўлса, Ковингтон 2019 йилнинг декабрида чемпион Камару Усмонга (17-1) имкониятни бой берганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)