Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғруқхона бош врачи Гулнора Жўраева вафот этди, деб хабар бермоқда Zarnews.
Қайд этилишича, Гулнора Жўраева 1964 йилда Самарқандда туғилган. Узоқ йиллар давомида Самарқанддаги турли туғруқ мажмуаларида оддий гинекологликдан то бош шифокор лавозимигача бўлган вазифаларда меҳнат қилиб келган.
Шунингдек, бир неча йил давомида Самарқанд вилоят кенгаши депутати сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатган.
Хабарда шифокорнинг вафоти сабабига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Тошкентдаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори А.У. 26 июнь куни вафот этгани хабар берилган эди. Шифокор фаолияти давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олгани сабабли вафот этган.
Изоҳ (0)