Minimalist Photography Awards танлови иштирокчилари номинацияларга кўра тақдирланди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Танловнинг Гран-при ва «Йилнинг минималист фотосуратчиси» унвонини австралиялик Жорж Бирн «Сариқ зина» асари билан қўлга киритди.
«Sur la mer» кадри муаллифи Роберто Коринальдези «Йилнинг энг яхши аэрофотосуратчиси» деб топилди.
«Аэрофотосуратлар» бўйича иккинчи ўрин Марчин Гибага насиб этди.
«Пейзаж» номинацияси бўйича Жеффрард Бурка «Қаймоқ айсберг» сурати билан ғалаба қозонди.
«Очиқ мавзу» номинациясида биринчи ўрин Элоизе Лоддернинг «Инсоннинг қадр-қимматини тадқиқ қилиш» суратига берилди.
«Абстракция» номинациясида француз фотосуратчиси Станислас Аугрис ғалаба қозонди.
«Кўзлар — кўнгил кўзгуси» сурати муаллифи Вики Мартин «Портрет» номинацияси ғолиби деб эълон қилинди.
Катрин Федерернинг иши «Фотоманипуляция» номинацияси ғолиблигига лойиқ кўрилди.
Неро Пуха ўзининг «Розанинг портрети» иши билан ютуққа эришди.
«Пейзаж» номинациясининг яна бир ажойиб совриндори «Нур ва соя»нинг муаллифи Холгеру Нимцу бўлди.
Катрин Федерер томонидан суратга олинган «Ижтимоий масофа» сурати «Аэрофотография» номинациясида ғолибликка эришди.
«Кўча сураткаши» категорияси бўйича Эрик Давидовнинг «Маккажўхори» сурати финалга чиқди.
Маркус Седерберг ўз сурати билан «Фотоманипуляция» категориясида энг яхшисига лойиқ кўрилди.
Ёзги Гаврга бошқача қарашга ҳаракат қилган Франц Зюссбауэр «Кўча сураткаши» номинациясида муносиб тақдирланди.
Изоҳ (0)