Рози Ҳантингтон-Уайтли ва Жейсон Стэтхем Maлибудаги замонавий уйини сотишга қарор қилди, деб ёзади Daily Mail.
Актёр уйни модель Рози билан танишишидан бир йил олдин 2009 йилда сотиб олган эди. Уй янги эгаларига 19,95 миллион долларга тушади.
Майдони 363 квадрат метр бўлган уй Тинч океани соҳилидаги Maлибу колонияси ёпиқ қишлоғида жойлашган.
Уйнинг таъмирланган тўртта ётоқхонаси, тўртта ҳаммом, ошхона ва овқатланиш хонаси мавжуд. Замонавий услубда яратилган ички интерьер уй эгасини Maлибу олтин асрига қайтаради.
Бундан ташқари, уйда улкан ғиштли камин, Бельгиянинг эман ёғочли поллари, ва Maлибудаги машҳур сёрфинг учун жой – Old Joes’га қарайдиган французча дераза бор.
Уйнинг ташқарисида кенг айвон, бу ерда гидромассажли ванна ва дам олиш зонаси мавжуд, у ердан соҳилга борадиган йўл бор. Шунингдек, ҳудудда меҳмонхона, ошхона ва ҳаммом мавжуд.
Изоҳ (0)