Таниқли футбол агенти Вагнер Рибейро ПСЖ ҳужумчиси Неймар ва «Барселона» форварди Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Неймар Париждаги фаолиятидан мамнун. Менимча, у ПСЖда камида яна икки йил қолади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси каталон клубидаги вазиятдан норозилиги ва шу ёзда клубни тарк этмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.Ҳозир Неймарнинг «Барселона»га қайтишидан кўра Мессининг ПСЖга ўтишини тасаввур қилиш осонроқ.
Мен жиддий гапиряпман, Қатарнинг молиявий имкониятларига шубҳа қилмаган маъқул.
Вагнер Рибейро, футбол агенти
Маълумот учун, Париж клубининг президенти қатарлик тадбиркор Носир ал-Ҳелайфи саналади.
Изоҳ (0)