УЕФА Европа Лигаси 1/4 финал босқичи ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра рўйхатдан одатдагидек тўрт нафар футболчи ўрин олган.
Булар:
«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Шахтёр»га қарши ўйинда иккита гол урди.
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш «Севилья»га қарши ўйинда битта гол урди.
«Севилья» дарвозабони Яссин Буну «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда еттита сейв амалга оширди.
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Шахтёр»га қарши ўйинда иккита гол урди.
Овоз бериш жараёнлари УЕФА сайтида давом этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)