«Интер» Европа Лигасининг 1/2 финал ўйинида «Шахтёр»ни мағлуб этиб (5:0), мусобақанинг финал босқичига йўл олди.
Шу тариқа Милан клуби бош мураббийи Антонио Конте мураббийлик фаолиятида илк бор Еврокубоклар финалига чиқди.
Бунгача италиялик мутахассис «Ювентус» ва «Челси» клубларида ишлаган. У Лондон клуби билан Чемпионлар Лигаси 1/8 финалигача, «Ювентус» билан эса Европа Лигаси ярим финали ҳамда Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичларига қадар етиб борганди.
Маълумот учун, Конте 2019 йилдан бери «Интер»ни бошқариб келмоқда. Миланликлар унинг қўл остида Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)