• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хорижий меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш учун янги тизим яратилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август, душанба куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган фуқаорларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликларга чет элдан қайтган фуқароларга касби, малакаси ва режасидан келиб чиқиб, иш топишига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

    Хорижда ўзбекистонликлар муносиб шароитларда меҳнат қилиши учун йирик иш берувчи компаниялар билан алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун, аввало, ўша корхоналар талабига мос малакага эга ва тил биладиган мутахассислар тайёрлаш зарур.

    Шу боис бу борада янги тизим жорий этилиши белгиланди. Яъни, ҳудудлардаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиалларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга хорижий иш берувчилар билан бевосита шартнома тузиш, миграция хизматлари билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқи берилади. Бу филиаллар раҳбарлари вилоят ҳокимининг ёрдамчиси ҳисобланади.

    Мутасаддиларга хорижий давлатлардаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказиб, ишчи ва мутахассислар юборишни кўпайтириш, меҳнат мигрантларига йўл ҳақи, патент ва суғурта харажатлари учун 10 миллион сўмгача паст ставкада кредитлар ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 11 августда қабул қилинган қарорида аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитиш чора-тадбирлари белгиланган эди. Йиғилишда мазкур қарорнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Жумладан, чет элда ишлашни истаган фуқароларнинг малакасини ошириш, бунинг учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва моно-марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу масканлардаги ўқув дастурлари, малака кўникмаларини хорижий иш берувчиларнинг талабига мослаштириш муҳимлиги таъкидланди.

    Меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш учун Хориждаги фуқароларни ҳимоя қилиш жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

    Шунингдек, чет эллардаги меҳнат миграциясига оид тартиб-таомилларни фуқаролар учун енгиллаштириш, Ўзбекистон фуқаролари кўп ишлайдиган шаҳарларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш бўйича топшириқлар берилди. Хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, бу бўйича онлайн платформа ва Call-марказ ташкил этиб, малакали адвокатларни жалб қилиш вазифалари қўйилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат элчихоналари ўзга давлатлардаги ватандошлар диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Юртпарварлик, меҳр-оқибат ҳисси билан хориждаги фуқароларга ёрдам бериб келаётган шахсларни эътироф этиш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Чет элда меҳнат қилаётганларни ватани билан боғлаб турадиган энг катта восита маданият эканини инобатга олиб, улар учун шундай тадбирларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, телевидениеда Ўзбекистон элчихоналари ва консулликларининг халқ хизматидаги фаолиятини кенг ёритиб бориш тавсия этилди.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳокимликлар билан бирга хорижга ишлашга кетган юртдошларнинг оиласидан доимий хабар олиб, ота-онасининг соғлиғи, фарзандларининг ўқиши ва бошқа эҳтиёжларига кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

    Хорижда ишлаб, малака орттириб қайтган фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда улар билан манзилли ишлайдиган, молиявий қўллаб-қувватлайдиган тизим яратилиши белгиланди.

    Бунинг учун сектор раҳбарлари, меҳнат ва маҳалла идоралари вакиллари ўз ҳудудидаги шундай ташаббускорлар рўйхатини шакллантириб, уларнинг бизнес лойиҳаси билан танишади. Рўйхатдан ўтишга кўмаклашиб, 3 ойгача ижара тўловлари бўйича субсидия берилади. Шунингдек, тадбиркорликни бошлаш учун кредит ресурслари ажратилади ҳамда банк кредитлари таъминоти бўйича суғурта полиси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Бу мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан йил якунига қадар 25 миллиард сўм, кредитлар учун 100 миллиард сўм ажратилади.

    Яна бир масала — хорижда ишлаётган фуқароларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш тизимида атиги 4,5 минг нафар киши рўйхатга олинган. Шу боис мутасаддиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш ва меҳнат стажини ҳисоблаш тизимини мигрантлар учун ҳам татбиқ этиш бўйича кўрсатма берилди.

    Бош вазир ўринбосарларига ташкиллашган миграция бўйича иқтисодий, молиявий ва ташкилий-ҳуқуқий кўмак тизимини жорий этиш юзасидан алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Унда мамлакатда касб ва тилга ўргатиш, хорижда ишлаш кўникмаларини шакллантириш, йўлкира, патент, суғурта, пенсия ва кредит масалалари қамраб олинади. Шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар доирасида хориждаги юртдошларга муносиб шароит яратиш, чет элдаги банклар орқали уларни кредитлаш механизмлари назарда тутилади.

    Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати 7 август куни бўлиб ўтган олтинчи ялпи мажлисида Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилганди.

    Мавзуга доир: «Мигрант бўлиш осон эмас. Бу ашаддий синов» — Абдулазиз Комилов

    17.08.2020, 20:44   Изоҳ (0)   21319
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада нархи 290 доллар бўлган кислород контцентраторлари ишлаб чиқарилади

    17.08.2020, 20:31

    Жиззахда ҳозиргача 147 кишида коронавирус қайд этилган. Тошкент шаҳрида касалликка чалинганлар бундан 147 баравар кўп

    17.08.2020, 20:07

    Абдулла Ариповнинг Бухорога сафари ортидан вилоят ҳокими ҳақида зиддиятли хабарлар тарқалди. Ҳоким комада экани айтилмоқда

    17.08.2020, 20:00

    Мирободда тормози ишламай қолган автокран Mazda’га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди (видео)

    17.08.2020, 19:55

    Шавкат Мирзиёев карантин юмшатилгани сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтди

    17.08.2020, 19:21

    Тошкент шаҳрида яқин 3 ой ичида жамоат транспорти йўналиш тармоғи оптималлаштирилади

    17.08.2020, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.