UFC перзиденти Дэйна Уайт промоушен оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочичнинг кейинги рақиби Франсис Нганну бўлиши маълум қилди.
«Стипенинг кейинги рақиби Франсис бўлади. У Франсисдан сакраб ўтиб кета олмайди.
Нганну совринли жангга қадар йўлида учраган барчани таслим этди. Шу сабаб ҳозир унинг навбати. Бироқ Жон Жонснинг оғир вазнга ўтиши жуда қизиқ бўлади», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Миочич UFC 252 мусобақасида Даниэль Кормьени мағлубиятга учратди ва камарини ҳимоя қилди.
Бу Миочич ва Нганну ўртасидаги иккинчи тўқнашув бўлади. 2008 йилнинг январь ойида Стипе франциялик рақибини таслим этганди.
UFC 252 мусобақасидаги барча жангларни томоша қилинг (видео)
Изоҳ (0)