«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган «Лион»га қарши ўйиндан (1:3) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Иккинчи бўлим нисбатан яхши ўтди, менга футболчиларим яхши ўйнаётгандек туюлди, аммо бу мусобақада мукаммал бўлиш керак, биз эса бундай бўла олмадик. Бир кун келиб, биз Чемпионлар Лигасида чорак финал тўсиғидан ҳам ўтамиз. «Манчестер Сити» сўнгги бир неча йил ичида бунга лойиқ ўйин кўрсатмоқда.«Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратган «Лион» Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичида Мюнхеннинг «Бавария» клуби билан тўқнаш келади.«Лион»нинг иккинчи голидаги қоида бузиш? Мен бу ҳақида гапиришни истамайман. Бу шикоят қилиш ва ўзини оқлашга ўхшаб қолади.
Биз жуда кўп вазиятларни яратдик, аммо бу етарли бўлмади. Ўйиннинг муҳим дақиқаларида жарима майдончасида хатоларга йўл қўйдик. Бундай вазиятда камида қўшимча вақтга эга бўлиш учун ҳисобни тенглаштириш жуда муҳим эди, аммо кейин учинчи голни ўтказиб юбордик ва шу билан барчаси тугади.
Қайғудамиз. Энди таътилга чиқамиз. Кейинчалик футболчилар клубга қайтганида уларни руҳлантиришимиз керак бўлади.
Хосеп Гвардиола, «Манчестер Сити» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)