Самарқандда Эски Анҳор каналига тушиб кетган «Жигули» вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан қирғоққа олиб чиқилди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 15 август, шанба куни соат 13:00 атрофида Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғида юз берган. Машина бошқарувни йўқотиш оқибатида каналга тушиб кетган. Автомобиль чиқариб олинганда, унинг ҳайдовчиси салондан топилмаган.
Ҳозирда ғаввос-қутқарувчилар томонидан автомобиль ҳайдовчисини сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)