Motorola компанияси ўзининг янги смартфони тақдимоти 9 сентябрь куни ўтказилишини маълум қилди. Қисқа тизер роликда бу янги букланувчи Moto Razr’га айланишига шама қилинган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Ҳозирда интернетда Moto Razr 5G ёки Razr 2020 дея номланаётган смартфон суратлари тарқалиб улгурган. У эгилувчан экранли биринчи қурилма дизайнини кўп жиҳатдан такрорлайди, бироқ у қадар катта бўлмаган фарқлар ҳам бор. Масалан, камера чақноғи (вспишка) ўрни аламашган ва қуйи қисмидаги бармоқ изи сканери майдончаси йўқолган. Эҳтимол, у дисплей ичига жойлаштирилган ёки бу ҳали дастлабки прототип.

XDA Developers сайтининг маълум қилишича, янги Moto Razr катта тезкор ва ички хотирага, шунингдек, сиғими каттарган аккумуляторга эга бўлади — бу олдинги моделнинг асосий камчиликларидан бири эди. Смартфон Snapdragon 765 процессори базасида ишлайди ва 5G-алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Янги модель нархи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. У биринчи Moto Razr’дан арзонроқ бўлмаслиги аниқ, чунки эгилувчан дисплейлар технологиясида энди ривожланмоқда ва ишлаб чиқариш жуда қимматга тушади. Шу сабабли янги қурилма нархи бошқа бир «букланувчи» рақиби Galaxy Z Flip каби нархда сотувга чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябрида Motorola компанияси Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган тадбирда афсонавий телефонининг давомчиси Moto Razr V3’ни тақдим этган эди.