• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси Левандовскига қарши. Барчаси «Барселона» — «Бавария» ўйини ҳақида

    «Барселона» 14 август, жума оқшомида Чемпионлар Лигаси 1/4 финал босқичи доирасида «Бавария» билан ўзаро куч синашади. Учрашув Лиссабондаги «Эстадио да Луш» стадионида бўлиб ўтади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Чорак финалнинг марказий ўйинида футбол мухлислари Испаниянинг амалдаги вице-чемпиони ва Германия чемпиони тўқнашувига гувоҳ бўлади. Агар аввалги мавсумларда иккала томон ҳам даҳшатлилар қаторига киритилган бўлса, бу йил улар ичида бу таърифга лойиғи деб «Бавария»ни кўрсатиш мумкин. Қизиғи, мавсум давомида иккала жамоада ҳам мураббий ўзгарди. Аммо натижалар турлича: Ҳанс Флик Мюнхени (яна) енгилмас машинага айлантирди ва қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютди. Жамоа ҳозирда жанговар ҳолатда ва ғалабага чанқоқ бўлиб турибди. Кике Сетьен эса ҳамон қаерга келиб қолганини охиригача тушунгани йўқ. Чемпионлик «Реал»га бой берилди, ички зиддиятлар юзага кела бошлади, Месси аразлади ва ҳоказо. Тўғри, «Наполи» тўсиғидан ўтилгач жамоанинг ўзига бўлган ишончи бироз бўлса-да қайтди, лекин бу «Бавария»дек «ваҳший» жамоани мағлуб этиш учун етарли бўлармикан? Шундай экан каталонияликларнинг бор умиди Мессидан.

    «Барселона»

    1/8 финал босқичида жамоа «Наполи»ни мағлуб этди (1:1, 3:1). Шу тариқа «Барселона» кетма-кет 13 марта Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўлланмани қўлга киритди (бошқа ҳеч бир жамоа кетма-кет 8 мартадан кўпроқ бундай натижага эришмаган). XXI асрда «Барселона» Германия вакиллари билан (Чемпионлар Лигасида) 28 та ўйин ўтказиб, атиги 4 марта ютқазган (19 ғалаба, 5 дуранг). Шу билан бирга, 4 та мағлубиятдан 3 таси айнан «Бавария»дан қабул қилинган.

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Чемпионлар Лигасида каталонияликларнинг мағлубиятсиз серияси саккизта ўйинга етди — беш ғалаба ва уч дуранг. Ушбу учрашувларнинг ҳеч бирида «Барса» биттадан кўп гол ўтказиб юбормаган.

    «Бавария»

    Фото: ЛивеResult

    Фото: ЛивеResult

    «Бавария» ўтган босқичда «Челси»ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу жамоанинг кетма-кет 18-ғалабаси бўлди. Қайд этиш жоиз, «Бавария» қаторасига 27 учрашувдан бери ютқазмаяпти (1 та дуранг). 27 та ўйиннинг 18 тасида «Бавария» рақиблар дарвозасига иккитадан кўп тўп киритган. Чемпионлар Лигасидаги саккиз ўйинда умумий ҳисоб 31:6 тенг. Мюнхенликлар ушбу саккиз учрашувнинг бирортасида иккитадан кам гол урмаган.

    Иккала жамоа ўртасидаги жами тўқнашувлар статистикаси

    Жамоалар шу пайтгача 11 марта ўзаро тўқнаш келган. Икки бор «Барселона»нинг қўли баланд келган бўлса, 7 марта «Бавария» ғалаба қозонган. Яна иккита ўйинда эса томонлар муроса йўлини танлаган.

    Жамоаларнинг олдинги учта ўйинида ғалаба қозонган жамоа якунда мусобақа ғолиблигини қўлга киритган.

    11 ўйиндаги ўртача самарадорлик кўрсаткичи 3,2 га тенг. «Барселона» ҳар бир ўйинда ўртача 1,4 та, «Бавария» эса 1,8 та гол урган.

    Тахминий таркиблар:

    «Барселона»: Марк-Андре тер Стеген — Нелсон Семеду, Жерар Пике, Клеман Лангле, Хорди Альба — Френки де Йонг, Серхио Бускетс, Артуро Видаль — Лионель Месси, Луис Суарес, Антуан Гризманн.

    «Бавария»: Мануэль Нойер — Альфонсо Дэвис, Давид Алаба, Жером Боатенг, Йозуа Киммих — Тиаго Алькантара, Леон Горетцка — Серж Гнабри, Иван Перишич, Томас Мюллер — Роберт Левандовски.

     

    Ўйин олдидан мураббийлар қандай фикрда?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ташвишлантириши мумкин бўлган кўп жиҳатлар бор. «Бавария» жуда яхши жамоа. Уларда прессинг ва ҳимоя тўғри йўлга қўйилган. Кўрамиз, «Бавария»га қандай муаммо туғдира оларканмиз. Ишончим комилки, жамоаларнинг ҳеч бири тотал устунликка эга бўлмайди. Ярим финалга ўз имкониятларидан яхшироқ фойдаланган жамоа йўл олади.Кике Сетьен «Барселона» бош мураббийи

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»
    Левандовски ва Мессини таққослаш нотўғри. Левандовски — жаҳон даражасидаги марказий ҳужумчи. У вазиятлардан қойилмақом тарзда фойдаланади ва ўзи ҳам вазиятлар яратиб гол уради. Месси эса сўнгги йилларда яққол устунликка эга бўлган дунёнинг энг яхши футболчиси. У юқори даражадаги ўйинчи. Қачондир яна шундай футболчи туғиладими, йўқми билмайман. Биз Мессини қандай тўхтатиш ҳақида ўйлаб қўйганмиз, аммо буни ошкор қилмайман. Асосийси унга қарши жамоа бўлиб ўйнаш. Ақл билан ўйнаб, унга босим ўтказишга ҳаракат қилиш керак.

    Ҳанс Флик «Бавария» устози

    Чемпионлар Лигаси

    1/4 финал

    14 август, жума

    00:00 «Барселона» — «Бавария»

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    14.08.2020, 22:49   Изоҳ (0)   37953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вадим Абрамов: Раҳбарият алмашгани билан «Бунёдкор»нинг муаммолари ҳал бўлади деб ўйламайман

    14.08.2020, 22:04

    Суперлига. «Бухоро» сўнгги дақиқаларда гол уриб «Бунёдкор»дан очко тортиб олди

    14.08.2020, 21:22

    «Манчестер Сити» «Наполи» футболчиси учун 63 млн евро таклиф қилди

    14.08.2020, 20:06

    Ҳабиб Нурмагомедов Европа Чемпионлар Лигаси финалида қайси жамоалар ўйнаши борасида тахмин билдирди

    14.08.2020, 19:03

    Кей-Лига. Достон Турсуновнинг 94-дақиқадаги голи «Пусан Ай Парк»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

    14.08.2020, 17:48

    Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлайдими? Спортчининг ўзи жавоб берди

    14.08.2020, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.