Тожикистон миллий мадҳияси муаллифи 75 ёшли Гулназар Келди 13 август куни касалхонада вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Asia Plus хабар берди.
Вазирлик томонидан маълум қилинишича, шоирнинг аҳволи 13 август куни оғирлашган, у сунъий нафас олдириш аппаратига уланганди.
Гулназар Келди бир неча кун аввал Душанбе шаҳридаги болалар юқумли касалликлари клиник шифохонасига коронавирусга гумон қилиниб ётқизилган. Шундан сўнг у ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.
Шоирнинг ўғли Дилписанд Келдиевнинг маълум қилишича, шоир билан видолашув маросими 14 август куни бўлиб ўтади.
Asia Plus’нинг хабар беришича, шоир Душанбедаги Лучоб қабристонига дафн қилинади, у ерда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)