Европа Лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашувларининг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилинди.
Унга кўра, «Севилья» ҳимоячиси Серхио Регилон ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Футболчи «Рома»га қарши ўйинда (2:0) жамоасининг ғалаба тўпига муаллифлик қилди.
Испаниялик футболчи бу йўлда «Вулверҳэмптон» дарвозабони Руи Патрисиу, «Копенгаген» ҳужумчиси Йонас Винд ва «Шахтёр» ҳужумчиси Жуниор Мораесни ортда қолдирди.
Маълумот учун, 23 ёшли Серхио Регилон Испания чемпионатнинг 2019/20 йилги мавсумида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг «Реал»ига тегишли.
«Севилья» эса Европа Лигасининг чорак финал босқичида Англиянинг «Вулверҳэмптон» клуби билан куч синашади. Мазкур беллашув 11 август санасига белгиланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)