«Челси» Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида «Бавария»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 1:4.
Фрэнк Лэмпард жамоаси икки ўйин натижасига кўра, Мюнхен клубига 1:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа Лондон клуби Чемпионлар Лигасида илк бор бир плей-офф раундида еттита тўп ўтказиб юборди.
«Челси» 2019/20 йилги мавсумда ўз дарвозасидан жами 79 та тўп олиб чиқди. Бу ўртача ҳар бир ўйинда 1,44 та гол дегани. Мазкур кўрсаткич 1990/91 йилги мавсумдан (1,64) кейинги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Маълумот учун, «Кўклар» 2019/20 йилги мавсум Англия чемпионатида 4-ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида эса нимчорак финалда ўз юришини тўхтатди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)