«Ювентус» ҳимоячиси Маттейс де Лигт елкасида жарроҳлик амалиёти ўтказилишига рози бўлди. Бу жароҳат футболчини ноябрь ойидан бери безовта қилиб келарди.
«Ҳозир елкамни операция қилишлари керак. Жарроҳлик амалиётисиз бўлмади, энди бор эътиборимни шунга қаратаман», — дейди футболчи.
Football Italia нашрининг хабар қилишича, футболчи операциядан кейин ноябрь ойига қадар майдонга туша олмайди.
20 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум А Серия 29 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Туринликлар нидерландиялик футболчини 2019 йилнинг ёзида 75 миллион евро (яна 10 миллион бонус) эвазига «Аякс»дан сотиб олганди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)