Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Marca’нинг хабар қилишича, 20 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Манчестер Сити»га қарши кечган 180 дақиқалик ўйинда бор-йўғи 75 дақиқа ҳаракат қилганидан норози. Манчестердаги баҳснинг иккинчи бўлимида Азарнинг ўрнига камдан кам ўйин амалиётига эга бўладиган Лука Йович майдонга ташланди, Винисиус эса ҳатто чигалёзди машқларига ҳам юборилмади.

Винисиус коронавирус туфайли юзага келган танаффус вақтида кучли тайёргарлик кўрган ва рақобатчиси Эден Азарнинг яхши формада эмаслиги сабаб рестартдан кейин асосий таркибда кўпроқ туширишларини кутган.

Бироқ Винисиус мавсум қайта бошлангандан кейин 19 ўйиннинг бор-йўғи тўрттасида асосий таркибда майдонга тушган. Шунингдек, у «Реал»нинг мавсум давомидаги 51 ўйинида 17 марта бошланғич таркибдан ўрин олган.

Айрим хабарларга кўра, Зинедин Зидан футболчини «Хетафе»га қарши ўйинда майдонга туширмаганидан кейин улар ўртасидаги муносабатлар совуқлашган.

Таъкидланишича, вазиятни ПСЖ диққат билан кузатмоқда ва уни ижарага бўлса ҳам жамоага олиб келмоқчи. ПСЖ анчадан буён бразилиялик иқтидор эгасига қизиқиб келади. Париж клуби 2019 йилнинг ёзида Винисиус ва маълум миқдордаги пул эвазига Неймарни «Реал»га беришга тайёр бўлгани хабар қилинганди.

Шунингдек, унга Англия Премьер Лигаси топ-6 клубларининг иккитаси қизиқиш билдирган, бироқ уларга рад жавоби берилган.

Винисиус Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида жами 29 ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

«Янги Неймар» бўлиши кутилган Винисиус Жуниор ўзи ким? Унда ушбу роликни томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Маҳаллий
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир қилди